Xiaomi раҳбари Mi 6 олган илк суратни эълон қилди

Xiaomi раҳбари Mi 6 олган илк суратни эълон қилди

Xiaomi етакчиси Лэй Цзюн 5 апрел куни Mi 6 флагманида олинган суратни Weibo ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида эълон қилиб, смартфоннинг тақдимотига яқин фурсат қолганига ишора қилди.

Суратнинг деталларга бойлиги ва ёрқинлиги сизга бугунги етакчи смартфонлар имкониятини эслатаётган, ҳайратга солмаётган бўлиши мумкин. Бироқ, бу лампа-чироқ манзараси тунги шароитда, шу билан бирга Mi 6’даги 5 карралик яқинлаштириш, яъни зум функцияси ёрдамида яқинлаштириб сўнг олинган. Модомики, 5 карра яқинлаштиришдан сўнг шундай ёрқин сурат олган экан, Mi 6 смартфонидаги камера фаолиятига қойил қолиш керак.

Жорий ҳафтада маълум бўлишича, Xiaomi Mi 6 мобил алоқа воситасида 30 мегапикселли бош камера, сиғими 4 000 мА соат аккумулятор, 6 ГБ оператив хотира ўрнатилиши кутилмоқда. Унинг электрон «юракча»си учун замонамизнинг энг илғор Snapdragon 835 процессори танланган. Ҳозирча фақат Galaxy S8 худди шундай процессорга эга.

Тахминан айтиш мумкинки, Mi 6 гаджети саноқли ҳафталарда Пекинда тақдим этилади. Унинг 300 дан 522 АҚШ долларигача бўлган нархда сотилиши айтилмоқда.