Xiaomi раҳбари Mi 7'нинг процессорини маълум қилди

Xiaomi раҳбари Mi 7'нинг процессорини маълум қилди

Бугун Qualcomm Snapdragon 845 процессорининг расман тақдим қилингани хусусида маълум қилган эдик. Шу билан бирга, тақдимот давмида Xiaomi бош директори ва асосчиси Лэй Жун ҳам саҳнага, Qualcomm вице-президенти Криштиану Амонунинг ёнига чиқиб, Xiaomi Mi 7 флагмани биринчилардан бўлиб Qualcomm Snapdragon 845 чипига эга бўлишини расман маълум қилган.

Xiaomi раҳбари, шунингдек Qualcomm компаниянинг «энг яқин ҳамкори» эканини ҳам маълум қилиб, 2011 йилда ўрнатилган иккитомонлама алоқалар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Ўшанда Xiaomi Mi 1 смартфони учун харид қилинган Snapdragon S3 процессори бугунги ришталарнинг тагзамини бўлган эди.

Qualcomm Snapdragon 845 процессорида 8 та ҳисоблаш ядролари (4 та Cortex-A75 ядроси ҳамда 4 та Cortex-A53 ядроси) ўрнатилади. Уларнинг орасида энг самарадорининг частота тезлиги 2,6 ГГц.гача етади. Процессорнинг ўзи эса 2-авлодга мансуб 10 нанометрли техник жараёнда ишлаш қобилиятига эга бўлган. Ундаги Qualcomm X20 LTE модеми маълумотни "гигабит тезлиги"да алмашиш имконини беради.

Ўқинг: Xiaomi’нинг янги смартфонлари сунъий идрокка ва фантастик имкониятларга эга бўлади

Snapdragon 835 билан солиштириб кўрганда, янги чипдаги самарадорлик 15-20% га ошган. Шу билан бирга, қувватни истеъмол қилиш даражаси ўзгаришсиз қолган. Шу билан бирга, бу чипда AR ва VR технологияларини қайта ишлаш алгоритми ҳам татбиқ қилинган.

Samsung томонидан ишланган, 6,1 дюймли, 18:9 нисбатли OLED-дисплейга эга флагманнинг 450-500 АҚШ долларидан бошлаб сотилиши кутилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.