Xiaomi раҳбари қўлида Mi Band 3 билан «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  975
  •  14.04.2018 12:01

Xiaomi раҳбари қўлида Mi Band 3 билан «қўлга тушди»!

Куни кеча Xiaomi компанияси ўзининг Black Shark номли илк ўйинбоп смартфонини тақдим этганидан хабарингиз бор. Унда корпорация бош директори Лэй Цзюнь ҳам иштирок этган.

Тадбир жуда қизиқарли ва мароқли ўтгани сабабли бўлса керак, бош директорнинг қўлидаги, шу пайтгача учрамаган фитнес-браслетни ўша пайтда ҳеч ким пайқамаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark – суюқликли совитиш тизими, махсус геймпад ва ўйин режимига эга ҳақиқий геймерофон!

Кейинчалик – тақдимот тадбирини акс эттирувчи интернет-мақолалардаги суратларни кўраётиб, Лэй Цзюнь тақиб олган «ақлли» билагузукка эътибор беришган. Бу – Xiaomi’нинг анчадан бери кутилаётган Mi Band 3 смарт-браслети, дейишмоқда манбалар.

Мана, унинг кўриниши қуйидагича:

Кўриб турганингиздек, гаджет капсуласининг корпуси билинар-билинмас тарзда унинг расмачасига уланиб кетади. Аввалроқ маълум қилганимиздек, ушбу билагузук тасвир сифати яхшиланган сенсорли дисплейга эга бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 3 сенсор экранли бўлиб, ишоралар билан бошқарилади (+видео)

Xiaomi Mi Band 3 тугмачаси ҳам ўз функциясини ўзгартиради – унга бир марталик тегиниш «Back» – «Орқага» буйруғи сифатида (масалан, олдинги саҳифага қайтиш учун) белгиланган. Бу тугмачани сал муддат босиб туриш эса бирор ҳаракатни тасдиқлайди, масалан – браслетни смартфонга улаш, қурилмани ўчириш ва ҳоказо.

Мана, қуйидаги суратда бу тугмача аниқроқ кўринган:

Хитойлик таҳлилчиларга кўра, Xiaomi Mi Band 3 шу йилнинг июнь ойидан кечиктирмасдан – Mi Band 2 модели тақдимотига икки йил тўлгач расман намойиш этилади. Унинг нархи иккинчи авлод смарт-браслети даражасида қолишини тахмин қилишмоқда.

Xiaomi Mi Band 2 модели эса юртимизда ҳам савдога чиқарилган, уни 248 000 сўмга харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларининг нархлари (2018 йил 12 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.