Xiaomi раҳбари янги Redmi смартфонлари ҳақидаги "даҳшатли" ҳақиқатни айтди

Xiaomi раҳбари янги Redmi смартфонлари ҳақидаги

Жорий йил якунига қадар кутилаётган Redmi 5, Redmi 5A, Redmi 5 Plus ҳамда Redmi Note 5 смартфонлари сўнгги миш-мишларнинг диққат-марказида бўлиб турибди. Xiaomi режасига кўра, бу моделлар сентябрдаёқ тақдим қилиниши керак эди. Бугун эса хитойлик компания "даҳшатли" ҳақиқатни ошкор қилди.

Бир неча соат илгари Xiaomi компанияси бош директори бренд мухлисларининг сўровларидан сўнг Redmi 5, Redmi 5 Plus ҳамда Redmi Note 5'нинг кечикишига расман изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Xiaomi шу кунларда ўз омборларини имкон қадар кўпроқ Redmi 5, Redmi 5 Plus ҳамда Redmi Note 5 моделлари билан тўлдирмоқда.

Маълумки, компания янги смартфон тақдимотидан бир кун ўтиб янги гаджетни савдога чиқаришни одат қилган. Унинг янги девайсларининг илк партияси эса саноқли дақиқаларда сотилиб кетади. Бу ҳолатнинг олдини олиш учун компания янги девайслар тақдимотини суришга мажбур бўлмоқда.

Ўқинг: Xiaomi'нинг "йил тренди"га мос янги смартфонлари ва нархлари маълум бўлди

Хитойнинг йирик корпорациясининг юқори мартабали шахси ҳозирча тақдимотнинг санасини маълум қилмаган. Redmi ва Redmi Note туркумида янги моделларнинг йил охирига қадар намойиш қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу мобил қурилма экрани бугунги тренд асосида ромсиз ва томонлари нисбати 18:9 га тенг бўлади. Шунингдек, девайсларнинг процессори ҳам самарадор бўлади. Redmi 5 модели 5,5 дюймли ва HD + (1440 x 720) дисплей билан таъминланади. Redmi 5 Plus ҳамда Redmi Note 5 эса 5,9 дюймли FullHD + (2160 x 1080) экранлар билан таъминланади.

Rеdmi 5'да 3 гигабайтли тезкор ва 32 ГБ доимий хотира бўлади. «Plus» модели эса 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Шунингдек, уларнинг нархи ҳам 170 доллардан 300 долларгача бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.