Xiaomi расман Mi 6X суратини, маълумотларни эълон қилди

Xiaomi расман Mi 6X суратини, маълумотларни эълон қилди

Яқиндагина Xiaomi корпорацияси Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Mi 6X моделининг тақдимотига таклифнома тарқатган эди. Аксарият экспертлар уни Mi A2 модели деб ҳам аташмоқда.

Xiaomi ҳозиргина Mi 6X чиндан ҳам 25 апрель куни тақдим этилишини тасдиқлади. Шу билан бирга, компания янги смартфон акс этган реклама суратини ҳам эълон қилди. Унда мобил алоқа воситасининг ўзига хос жиҳатлари ҳам келтирилган.

Xiaomi Mi 6X расмий намойиши Хитойнинг Ухань шаҳридаги университетда бўлиб ўтади. Компания бош директори Лэй Цзюнь айнан ана шу университетда таълим олган.

Суратга суянадиган бўлсак, янги смартфоннинг кўриниши ҳашамдор. Ундаги бош камера қўш сенсорли ҳамда унинг остида бармоқ изи сканери ҳам мавжуд.

Ўқинг: «Первый канал» (Россия) ҳамкорлигида Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлайди

Xiaomi расман маълум қилишича, Mi 6X моделида 20 мегапиксел аниқлигида сурат олувчи бош ҳамда олд камералар бўлади. Орқа панелдаги бош камерадаги қўш сенсорлардан бири 20 мегпикселли, ёрдамчи сенсор эса 8 мегапикселли бўлади. Бош камерадаги Sony IMX486 ҳамда Sony IMX376 сенсорлари учун ёруғлик етказиб берувчи линза f/1.8 ўлчамли экани ҳисобга олинса, Mi 6X яхши "сураткаш"лардан бири бўлади.

Ҳозиргача аниқланган маълумотларга кўра, 5.99 дюймли смартфон экрани FHD+ сиғимли ҳамда 18:9 стандартли бўлади. Девайсга 2.2 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 626 чипсети, Adreno 506 видео картаси, 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира ўрнатилади.

Ўқинг: Xiaomi Американинг таниқли компанияларидан бирини сотиб олади

Смартфон куч-қувватини 2,910 мА соат сиғимли аккумулятордан олади. Аккумулятор ток сиғимининг камлигини ҳисобга олсак, девайсни Quick Charge 3.0 орқали қувватлаш мумкин бўлади.

Гаджетда USB Type-C порти, 4G LTE w/ VoLTE, Bluetooth 5.0 модемлари, қўш сим-карталар учун бўлмача бўлади. Mi 6X Android 8.1 Oreo операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.

Умид қиламизки, бу ҳам Xiaomi'нинг навбатдаги ўрта нархли смартфони бўлади. Айтишларича, янги девайс $230 доллардан сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.