Xiaomi расмий дўконида Mi A1 илк маротаба арзонлашди

Xiaomi расмий дўконида Mi A1 илк маротаба арзонлашди

Xiaomi компанияси 2017 йилнинг 5 сентябрида ўз тарихида илк маротаба гигант IT-компанияси бўлмиш Google билан ҳамкорлик қилиб, Xiaomi Mi A1 номли смартфонини тақдим қилган эди. Мазкур мобил телефоннинг бошқа моделлардан энг катта фарқи -- у ишлаб чиқарувчининг MIUI прошивкаси эмас, Google'нинг Android One тизимига эга бўлади. Xiaomi Mi A1 — Xiaomi'нинг Android One тизимида тақдим қилинган илк смартфони.

Қўш сенсорли илғор бош камерага эга бўлган Xiaomi Mi A1'даги 2 та қўш сенсорнинг ҳар бири 12 МП аниқлигида. Бу эса сурат фонини ғира-шира қилиб олиш, тасвирни 2 карра оптик яқинлаштириш имконини беради.

12 сентябрдан бошлаб халқаро бозорда 230 АҚШ долларидан ( 4+64 ГБ талқини) сотувга чиқарилган эди. Бугун эса Xiaomi брендининг расмий дўкони унинг баҳосини рекорд даражада арзонлаштирди. Энди бренд мухлислари уни расмий дўкондан $225 доллар эвазига харид қилишлари мумкин.

Экспертларнинг фикрича, металл корпусли Xiaomi Mi A1 бугунги кунда ҳамёнбоп смартфонлари билан танилган Xiaomi'нинг ўз нархига муносиб энг яхши мобил алоқа воситаси. Шунингдек, Google шу йил охирига қадар Xiaomi Mi A1 модели сўнгги Android 8.0 Oreo тизимига эга бўлишини ҳам эълон қилган.

ЎқингMi 5X: арзон беиллат бўлар – Тошкентга етиб келган "Xiaomi"ни "кашф қиламиз"

Смартфон ниҳоятда жозибадор дизайнда. Жумладан, унинг корпус қалинлиги 7,1 мм. Корпус ёнларига силлиқ қайрилган дизайнда ишлов берилган. Орқа панелда бармоқ излари сканери жойлашган. Экран ҳимоя шишаси билан қопланган. Дисплей бўйлаб 2.5D эффектига эга шиша ётқизилган.

Қисқача техник тавсиф:
Экран: 5.5", Full HD, IPS
Чип: Snapdragon 625;
Хотира: 4 ГБ тезкор, 64 ГБ доимий, microSD -- 128 ГБ;
Бош камера: 12 + 12 Mp;
Олд камера: 5 Mп;
Батарея: 3080 мА соат;

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 октябрь ҳолатида «Малика» савдо марказида Mi A1 модели (64 gb) 2 227 500 сўмдан сотилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.