Xiaomi Redmi 4X 3 кун энг паст нархда сотилмоқда

Xiaomi Redmi 4X 3 кун энг паст нархда сотилмоқда

Хитойнинг онлайн-дўконлари янги акциялар билан харидорларни хурсанд қилишда давом этишмоқда. Смартфон, планшет, аккумулятор ва бошқа юзлаб маҳсулотлар янги йил арафасида арзонлашиб кетди. Айни пайтда эса Xiaomi Redmi 4X'нинг 3 ГБ оператив ҳамда 32 ГБ доимий хотира талқини жаҳон миқёсида энг арзон нархда таклиф қилинмоқда. Мазкур акция фақатгина 3 кун давом этади.

Уч кун мобайнида жаҳон мамлакатларидаги харидорлар Xiaomi Redmi 4X смартфонини арзонлаштирилган баҳода сотиб олишлари мумкин. Хусусан, GearBest дўконида ушбу девайс 15% чегирма билан сотилмоқда. Яъни унинг баҳоси ҳозирда 134 АҚШ доллари этиб белгиланган. Дунёнинг бошқа бирор ерида бу девайсни мазкур нархда топиб бўлмайди. Ўзига хос жиҳати шундаки, смартфон Ўзбекистонга текинга етказиб берилади.

Айтиш жоизки, айни пайтда бу смартфонни "Малика"даги баҳоси ўртача 1,2 млн сўмни ташкил қилади.

Xiaomi Redmi 4X смартфони бугунда жаҳондаги энг мақбул ва технологик жиҳатларга бой ҳамёнбоп смартфон ҳисобланади. Девайс 5 дюймли IPS матрицали, 1280 х 720 пикселли (HD) экрани, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 435 процессори, Adreno 505 видео-картаси, 3 ГБ оператив ҳамда 32 ГБ доимий хотира талқини билан ўзига хос.

Шу билан бирга, Xiaomi Redmi 4X 13 Мп бош ва 5 Мп олд камерага эга бўлган. microSD ёрдамида доимий хотирани 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин. Шунингдек, смартфоннинг аккумулятор батареяси 4100 мА соат ҳамда тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Бошқа жиҳатлари қаторида металл корпус, орқа панелдаги бармоқ излари сканери, экран уйисидаги сенсор тугмалар, 2 та SIM-картага мўлжалланган бўлмачалар, қувватлаш учун microUSB порти, Bluetooth 4.2 LE модуллари, Wi-Fi 802.11n, GPS, A-GPS ва ГЛОНАСС, ИҚ-порт, FM-радио каби жиҳатларни айтиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!