Xiaomi Redmi 5 бугун, кутилганидан 2 баробар арзон нархда тақдим қилинади

Xiaomi Redmi 5 бугун, кутилганидан 2 баробар арзон нархда тақдим қилинади

Xiaomi компаниясининг Redmi туркумига кирувчи янги авлод ҳамёнбоплари тақдимотига бир неча соатлар қолмоқда. Бу смартфонлар арзон баҳоси, шу билан бирга ўз нархига максимал даражада муносиб бўлади. Кутилганидан арзон бўлиши айтилаётган Xiaomi Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus моделларининг ҳар иккаласи нарх-навоси билан харидорларни диққатини тортади.

Бир муддат аввал Redmi 5 ва Redmi 5 Plus смартфонларининг юқори модификациялари, яъни 4 ГБ "оператив" ҳамда 64 ГБ доимий хотира талқинининг компания нархи $200 доллар атрофида бўлиши айтилган эди. Бироқ, AliExpress каталогида машҳур смартфон сотувчи фирмалар томонидан келтирилган маълумотларга кўра, гаджетлар бу платформада улар томонидан $199 ва $249 доллардан сотувга чиқарилади.

Бундан келиб чиқадики, Xiaomi компанияси Redmi 5 ва Redmi 5 Plus моделларига белгилаган нархи аслида бундан ҳам арзон. Тахминларга кўра, Хитойда, эркин савдода Redmi 5'ни $105, Redmi 5 Plus'ни $150 доллардан харид қилиш мумкин. Ҳозирданоқ хоҳловчилар $199 ва $249 доллар эвазига AliExpress савдо майдончасида гаджетларни мовий, қора, пушти ёки тилла ранг корпусли талқинларда харид қилишлари мумкин.

5.7 ҳамда 5.7 дюймли HD+ (1440х720 пиксел) ва FullHD+ (2160х1080 пиксел) аниқлигидаги Full Display, яъни тўлиқ экранли смартфонлар учун бу ёмон нарх эмас. Янги гаджетлар брендга жаҳон миқёсида савдо ҳудудларини кенгайтиришига ёрдам беради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.