Xiaomi Redmi 5 моделлари интернет дўконида пайдо бўлди

Xiaomi Redmi 5 моделлари интернет дўконида пайдо бўлди

Куни кеча JD.com онлайн-дўкони расмий веб-сайтидаги гаджетлар қаторига Xiaomi'нинг Redmi Note 5, Redmi 5 ва Redmi 5 Plus смартфонларини қўшиб қўйди.

Бу эса томонлари нисбати 18:9 стандартида бўлган бу "ақлли телефон"ларнинг тақдимоти тез орада бўлишидан дарак беради. Шунингдек, смартфонларнинг бир қатор, жумладан Россия ҳудудига олиб келингани ҳам бу фикрни исботлайди.

Redmi Note 5, Redmi 5 ва Redmi 5 Plus орасида энг қизиқарлиси Redmi 5 Plus ҳисобланади. Ундаги 5,99 дюймли, IPS-экраннинг пикселлар сиғими 2160 га 1080 та белгига тенг (FHD+). Шунингдек, смартфон 8 ядроли ва 2,0 ГГц частота тезлигига эга Qualcomm Snapdragon 660 процессорида фаолият кўрсатади.

Унинг батареясининг сиғими 4000 мА соат ҳамда аккумулятор Quick Charge 3.0 технологияси асосида тезкор қувват олади. Смартфон 3/4 ГБ тезкор ҳамда 32/64 ГБ доимий хотира билан таъминланади. Бош камера 12 Мп (қўш), олд камера 5 Мп аниқлигидаги сенсорларга эга бўлган.

Бир нечта инсайдерларга кўра, Xiaomi Redmi 5 Plus 2 карралик яқинлаштириб ва орқа фони ғира-шира қилиб портрет олишга уста бўлади.

Энг муҳим жиҳати мана шундай хусусиятларга эга гаджетнинг нархи $300 доллардан ошмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.