Xiaomi Redmi 6A 3/32 ва 4/64 ГБ хотира версиясига эга бўлди

  •   Saroy
  •  4375
  •  10.07.2018 15:29

Xiaomi Redmi 6A 3/32 ва 4/64 ГБ хотира версиясига эга бўлди

Июннинг ўрталарида Xiaomi Redmi 6  ва  Redmi 6A  смартфонларини намойиш қилганди. Бир ой ўтмасдан  Redmi 6A  янада кенгайтирилган хотирага эга бўлди, лекин барибир арзонлигича қолди.

ЎҚИНГ:Xiaomi’дан янги Pocophone смартфони: номи ғалати эмасми?

Xiaomi Redmi 6A смартфонининг асосий версияси 2 гигабайт ОЗУ ва 16 гигабайт флэш-хотирага эга. Мазкур версиянинг нархи 94 доллар. JD. com ва Xiaomi Mall интернет дўконларида  3/32 ва 4/64 гигабайт версиядаги моделлар ҳақида маълум қилинди. Шу билан бирга, яхшиланган версиянинг нархи тегишлича 105 ва 150 доллар туради. Қурилманинг янги версияли моделлари аллақачон сотувга чиқарилган. Энди халқаро бозорда қачон пайдо бўлади, умуман пайдо бўладими, буниси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ:Xiaomi 2019 йилда АҚШ бозорини забт этмоқчи, рухсат берилса, албатта