Янги ҳамёнбоп -- Xiaomi Redmi S2 тақдим қилинди

Янги ҳамёнбоп -- Xiaomi Redmi S2 тақдим қилинди

Xiaomi ҳозиргина янги "S" смартфонлар туркумига мансуб Redmi S2 моделини тақдим қилди. Xiaomi Redmi S2 дисплейи 18;9 ўлчамли экани, бош камераси қўш сенсорли экани билан ўзига хосдир.

Xiaomi Redmi S2 кўринишидан Mi 6X смартфонига ўхшаб кетади. 5.99 дюймли экраннинг пикселлар сиғими HD +.

Смартфон платформаси учун ўрта имкониятли Snapdragon 625 процессори жавобгар. Девайснинг 3/4 гигабайтли тезкор хотирасия, шунингдек 32/64 гигабайтли доимий хотираси маълумот сақлаш учун айни муддао. Шу билан бирга, хотирани microSD картаси ёрдамида 128 гигабайтга катталаштириш ҳам мумкин.

Смартфонда 3.5 мм.ли анъанавий аудио туйнук мавжуд. Шунингдек, корпусда бармоқ изи сканери ҳам бор.

Камера масаласида 12+5 мегапикселли технологик ечим татбиқ қилинган. Олд панелда эса 16 мегапикселли камера мавжуд.

Қўш SIM-картали смартфон Android 8.1 Oreo операцион тизимида фаолият кўрсатади. Унинг куч-қуввати учун электр токи сиғими 3080 мА соат бўлган аккумулятор жавобгар.

Xiaomi Redmi S2:

Экран: 5.99 дюймли, HD+ (1440 × 720 пикселли), 18:9 ўлчамли, 2.5D қайрилма шишали;

Процессор: 2 Ггц частота тезлигига эга 8 ядроли Snapdragon 625, маълумотларни 14 нанометр техник жараёнда қайта ишлайди, график-тасвир учун Adreno 506 видео картаси масъул;

Хотира: 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий ёки 4 Гб тезкор ҳамда 64 Гб доимий. microSD орқали 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;

Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo)нинг ўзлаштирилган MIUI 9 талқини;

SIM-карта: қўш (nano + nano + microSD)

Камера: 12+5 мегапикселли, LED фоточақноқли, 1.25μm пиксел ўлчамли, PDAF тизимига эга бош ҳамда 16 мегапикселли ва LED фоточақноқли олд;

Сенсорлар: бармоқ изи сканери, инфра қизил нурли сенсор;

Ўлчамлари: 160.73 × 77.26 × 8.1мм; Вазни: 170 грамм;

Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n, Bluetooth 4.2, GPS + GLONASS;

Аккумулятор: 3080 мА соат.

Xiaomi Redmi S2 сотувга пушти, оч ва тўқ тилла, кумуш, кул ранг корпусларда ишлаб чиқарилади. Унинг қуйи (3-32 Гб) талқини 156 АҚШ долларидан, юқори талқин (4/64 Гб) 200 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Айни пайтда Xiaomi Redmi S2 моделининг халқаро талқини AliExpress савдо платформасида $160 ҳамда $199 доллардан сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!