Xiaomi сиғими 10000 мА/ст бўлган арзон ташқи батарея тайёрлади

Xiaomi сиғими 10000 мА/ст бўлган арзон ташқи батарея тайёрлади

Хитойнинг Xiaomi компанияси 10000 мА/ст сиғимига эга Mi Power 2  номли ташқи аккумуляторни тақдим этди. Гаджет бор-йўғи 12 доллар нархида сотувга чиқарилади.

Ишлаб чиқарувчининг қайд қилишича, ташқи аккумулятор бир нечта қурилмаларни тўлиқ қувватлашга етар экан. Ташқи тарафдан аксессуар компаниянинг бошқа шу турдаги маҳсулотларидан катта фарқ қилмайди. Mi Power 2 корпуси алюминийдан ишланган, ўлчамлари ихчам, эргономикаси қулай. Унда 4 та  micro-USB порт, 4 та светодиод ва қувват тугмаси кўзда тутилган.

5P3Rtfw5QdJR06Fjtoz0X700f8z0HQml 5P3RtjoHuoIO69NHHDTnFqoqz0CgGX4

Энг қизиғи, гаджет тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди ҳамда турли таъсирлардан (электр токининг сакраши, қизиш, юқори кучланиш сабаб куйиб қолиш, қисқа туташув) 9 поғонали махсус ҳимоя билан таъминланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.