Xiaomi смартфони харидида кафолат талонига эътиборли бўлинг!

  •   DiMaX
  •  3481
  •  27.03.2018 17:32

Xiaomi смартфони харидида кафолат талонига эътиборли бўлинг!

Бутун дунё бўйлаб тобора ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Xiaomi компаниясининг гаджетлари Ўзбекистонда ҳам жуда харидоргир. Пойтахтимизда бу компания маҳсулотлари учун расман кафолат берувчи сервис маркази очилганлиги эса ҳар икки томон учун янада қулай имкониятларни тақдим этган.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Тошкентда Xiaomi сервис маркази очилди!

Ўзбекистонда ҳам турли электроника дўконларида Xiaomi смартфонлари сотиб олиш имкони бор. Аммо биз ўз мухлисларимиздан харид чоғида эътиборли бўлишлари, кафолат муддати ва шартларини аниқлаштириб олишларини, айниқса, кафолат талонини тўлиқ тўлдиртириб, имзолатиб ва муҳр бостириб олишларини сўраймиз.

Бизга етиб келган хабарларга кўра, айрим жойларда сотувчилар кафолат талонини бўш ҳолида бериб юбораётган эканлар.

Аслида эса, савдо жараёнида кафолат талони қуйидагича – тўлиқ тўлдирилиши, унда сотувчи томонидан барча керакли ўринлар тўлдирилиши ва имзоланиши даркор. Қуйидаги суратда «A.S.» ёзувли овал шаклли штамп – бу маҳсулот учун Xiaomi сервис марказида кафолат хизматлари кўрсатилишини англатади. Доирасимон муҳр эса – сотувчининг расмий муҳри бўлиб, унинг манзили сотувчи томонидан қўлда ёзилган манзилга мос келиши лозим.

Шунингдек, кафолат талонининг ички томонида ҳам албатта сотувчининг муҳри туширилган бўлиши керак:

Шундай экан, Xiaomi маҳсулоти бўлмиш бирор смартфон ёки бошқа девайс сотиб олаётганингизда, алданиб қолмаслик учун кафолат шартларини аниқ билиб олганингиз, кафолат талонининг тўлиқ, тўғри ва тушунарли тўлдиришларини талаб қилганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Тошкентда Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетлари нархлари (2018 йил 26 март)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!