Xiaomi смартфонларидан тўққизтасига барқарор глобал MIUI 10 чиқди

  •   DiMaX
  •  2925
  •  20.09.2018 19:16

Xiaomi смартфонларидан тўққизтасига барқарор глобал MIUI 10 чиқди

Биламизки, Xiaomi компанияси ўзининг мобил қурилмалари учун MIUI график қобиғини ишлаб чиққан ва мунтазам янгилаб туради. Унинг энг янги – MIUI 10 версияси ҳам икки хил: хитойча ва глобал прошивкаларга бўлинади.

ЎҚИНГ: Барқарор глобал MIUI 10 биринчи бўлиб Xiaomi’нинг арзон смартфонига тарқатилмоқда

Ушбу прошивкалар ҳам оралиқ (синов, бета-версия) ҳамда барқарор – якуний талқинларда бўлиб, айни кунларда глобал MIUI 10’нинг барқарор кўриниши бир неча моделлардаги смартфонларга «ҳаво орқали» тарқатилмоқда.

Янги прошивкалар муайян моделга боғлиқ ҳолда Android Nougat ёки Oreo талқинидаги операцион тизим базасида яратилган. Улар томонлари ўзаро 18:9 нисбатли экранларга ҳам мослаштирилган, бошқа дастурий янгиликлари ҳам кўп.

MIUI 10 Global Stable деб номланувчи мазкур апдейтни «Хитойча Apple» энг биринчи бўлиб Redmi S2 учун чиқарганди. Кейинроқ эса яна олтита русумдаги Xiaomi смартфонлари ушбу янги талқиндаги прошивкага эга бўлди.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна олтита смартфонига глобал MIUI 10 прошивкасини тарқатмоқда

Жорий йилнинг 19 сентябридан Xiaomi компанияси яна иккита моделдаги смартфонларига MIUI 10 Global Stable – барқарор глобал прошивкани тарқата бошлаган. Булар – жорий йилнинг май ойи сўнгида тақдим этилган Mi 8 флагмани ҳамда Redmi Note 5 фаблетидир. Демак, ўнинчи авлод MIUI прошивкасига қадар янгиланувчи моделларнинг умумий сони тўққизтага етди:

  1. Xiaomi Redmi S2;
  2. Xiaomi Redmi Note 5 Pro;
  3. Xiaomi Mi MIX;
  4. Xiaomi Mi MIX 2;
  5. Xiaomi Mi 5;
  6. Xiaomi Mi 6;
  7. Xiaomi Mi Note 2;
  8. Xiaomi Mi 8;
  9. Xiaomi Redmi Note 5.

Одатдагидек, янгиланишларни «ҳаво орқали» турли ҳудудларга босқичма-босқич тарқатишади. Шу боис, агарда смартфонингиз шу рўйхатдаги моделлардан бирига мансуб бўлса-ю, ҳалиям унга янги прошивка келмаётган бўлса – хавотирга ўрин йўқ.

Хабарларга кўра, апдейт тарқатилишининг кейинги тўлқинида Mi 6X, Mi 8 SE, Redmi 5, Redmi 5 Plus, Redmi 6, Redmi 6A, ва Mi MIX 2S моделлари учун ҳам барқарор глобал MIUI 10 прошивкаси тақдим этилади.

Айтиш керакки, «хитойча Apple»нинг бир қатор смартфонлари, шу шумладан «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 ҳам Ўзбекистонда расмий кафолат билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги 1 500 000 сўмгача нархли Xiaomi смартфонлари (2018 йил 19 сентябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!