Xiaomi «сувдан қўрқмас» учта смартфон тайёрламоқда

Xiaomi «сувдан қўрқмас» учта смартфон тайёрламоқда

Ўтган йили Xiaomi ҳаммуассиси ва бош директори Лэй Цзюнь, агарда харидорлар кўпроқ тўлашга тайёр бўлсалар, компания сув ўтказмайдиган смартфонлар ҳам ишлаб чиқаришини маълум қилган эди. «Хитойча Apple»нинг бундай ҳимояга эга смартфонлари чиқишига ҳам оз вақт қолди, дея хабар беради Gagadget нашри.

Айтиш керакки, Xiaomi бир қанча ҳамёнбоп моделлар ҳамда қимматбаҳо флагманлар ишлаб чиқарган. Очиғи, уларнинг кўпчилиги анча арзон бўлса-да, айрим илғор моделларининг нархи баланд. Хўш, компания раҳбари «кўпроқ тўлаш» деганда қанча миқдорни назарда тутган эди ва тўлақонли «сувдан қўрқмас» смартфон қачон чиқади?

Хитойлик инсайдерларга ишонадиган бўлсак, бунга оз вақт қолган. 2018 йилнинг биринчи ярмидаёқ Xiaomi сувдан тўлиқ муҳофазаланган нақ учта смартфон тақдим этишни режалаштирган.

Табиийки, улар орасида флагман – Xiaomi Mi 7 модели ҳам бўлади, аммо компаниянинг ўз чипсети базасидаги Mi 6c мазкур рўйхатга кирмайди – уни шу йилнинг декабридаёқ намойиш этишмоқчи. Қолган иккита смартфон номи ва хусусиятлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Таъкидлаб ўтиш керакки, Xiaomi Mi 6 қурилмасида фақатгина нам ва чанг таъсиридан ҳимояланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 6: кучли флагман ярим нархида | Тавсиф

Бугунги кунда Samsung, LG, HTC, Sony ва Apple флагманларида сувдан ҳимоя функцияси мавжуд. Шунингдек, яқинда Huawei ҳам IP67 стандарти бўйича муҳофазаланган Mate 10 Pro моделини тақдим этган. Энди эса Xiaomi ҳам улар сафига кирмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.