Xiaomi ва Huawei ноутбук  ишлаб чиқаради

Xiaomi ва Huawei ноутбук  ишлаб чиқаради

Интернет сайтларида Xiaomi ўзининг илк ноутбуки устида иш олиб бораяпти, деган маълумотлар тарқади. Хитойнинг NetEase ахборот ресурси хабарида ёзилишича, Xiaomi ноутбуки 13 диоганаль экранга эга бўлади ва унга ё Windows 10, ё MIUI операцион тизими ўрнатилади.

Бундан ташқари ахборот манбаси Huawei компаниясининг келгуси режалари билан ҳам ўртоқлашди. Хитойлик ишлаб чиқарувчилар ноутбуклар бозорида дебют қилишни режалаштирмоқда. Илк девайс MateBook номи остида бозорга чиқарилади. Гаджет премьераси апрель ойига режалаштирилган ва қурилма 12,9 дюйм экранга эга бўлади.

Эътиборга лойиқ томони шундаки, Huawei ноутбуки ҳам ҳудди Xiaomi каби “иккитаси бирда” қоидаси бўйича ишланади. Яъни қурилма, эгасининг истагига кўра, планшет сифатида фойдаланилиши ҳам мумкин.

Экспертларнинг фикрича, хитойликлар янги ноутбуклари билан бу сегментда муваффақиятга эришиши осон кечмайди. Чунки шахсий компьютерлар йўналишининг йирик-йирик етакчилари билан рақобатда ютиб чиқиш учун кўп маблағ ҳамда вақт кетиши ҳам мумкин.