Xiaomi ва Nokia патент битимини тузишди

  •   DiMaX
  •  387
  •  05.07.2017 17:29

Xiaomi ва Nokia патент битимини тузишди

Хитойнинг Xiaomi компанияси ҳамда Финляндиянинг Nokia телекоммуникацион гиганти уяли алоқа стандартларига патентлар бўйича кросс-лицензион битим имзолашди. Бу ҳақда Nokia ўз сайтида маълум қилган.

Келишув доирасида хитойликлар компанияси Nokia’нинг патент активларидан бир қисмига эгалик қиладиган бўлган ва унинг тармоқ ускуналаридан фойдаланишни режалаштирмоқда. Мазкур ҳамкорликнинг молиявий шартлари ошкор этилмаётир.

Маълум бўлгани шуки, компаниялар оптик транспорт тармоқларини қўллаган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш марказлари учун интерконнект ечимлари, яқинда тақдим этилган Nokia FP4 процессори базасида маълумотлар узатиш тизимлари вабошқалар устида ҳамкорликда ишлашади.

Шунингдек, Xiaomi ва Nokia «Буюмлар интернети», тўлдирилган/виртуал реаллик ва сунъий онг каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Nokia смартфонларида Xiaomi процессорлари қўлланиши ҳақидаги гап-сўзлар эса ўз исботини топмади.

Сотиб олган патентлари Xiaomi’га янги бозорларга чиқишга ёрдам бериши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.