Xiaomi ходими тасодифан янги смартфонни «сотиб қўйди»

Xiaomi ходими тасодифан янги смартфонни «сотиб қўйди»

Мазкур смартфонсоз аллақачон Redmi Note 5 моделини тайёрлаб бўлган ва уни фаол тарзда синовлардан ўтказмоқда. Xiaomi уни сир тутаётганди, аммо куни кеча мазкур смартфоннинг «жонли» сурати тасодифан интернетга чиқиб кетди, деб ёзади AndroidPure.

Гап шундаки, компаниянинг бир ходими Weibo тармоғига жойлаган суратда у харидорлар билан бирга селфи қиляпти. Қўлида эса – ғилоф билан яширилган, аммо шу пайтгача чиқарилган бирорта моделга ўхшамайдиган смартфон.

Тахминларга кўра, бу ўша – ҳозирча расман тақдим этилмаган Redmi Note 5 қурилмасидир. Xiaomi уни саккиз ядроли Snapdragon 630 ёки 660 процессори билан жиҳозлаган. Гаджет 3/4 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Аккумулятори сиғими 3790 мА/соат бўлиб, QuickCharge 3.0 технологиясини қўллаб-қувватлайдиган бўлиши кутилмоқда.

Ушбу смартфоннинг асосий камераси қўшалоқ 13 мегапикселли объективга эга бўлиб, машина таълими технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди. Бунинг шарофати билан, Xiaomi Redmi Note 5 ташқи муҳит шароитларини ҳисобда олиб, автоматик тарзда режимларни ўзи танлаб, созлаб суратга олади.

Ишлаб чиқарувчи Redmi Note 5 учун Android 7.1 Nougat тизимини танлаши ва кейинчалик уни Oreo талқинигача янгилаш имкони мавжуд бўлиши тахмин қилинаётир.

Айтиш керакки, мазкур компания йўлбошчиси Лэй Цзюнь яқиндагина жамоасида ахборот қаттиқ ҳимоя қилиниши, ахборотни ташқарга чиқарган ходим катта иқтисодий жаримага тортилишини маълум қилган эди. Шунга қарамасдан, аввалроқ ҳам Redmi Note 5 смартфонининг суратлари ва унга тегишли маълумотлар тарқалган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.