Xiaomi яна бир фойдали девайсни тақдим қилди

Xiaomi яна бир фойдали девайсни тақдим қилди

Хитойнинг Xiaomi корпорацияси инсонлар учун фойдали деб топаётган нимаики бўлса, ишлаб чиқармоқда. Кеча бу таниқли ишлаб чиқарувчи Mi Bunny Children Phone Watch 2C номли смарт-соатларни тақдим қилди. Гаджет тўлиқ болаларга мўлжалланган.

Xiaomi Mi Bunny Children Phone Watch 2C кичик ва думалоқ экранли OLED-экран, симсиз тармоққа уланиш учун Wi-Fi 802.11n модули ҳамда манзилни аниқлаш учун GPS тармоғига уланган. Ота-оналар бу девайс ёрдамида фарзандларининг манзилини аниқлайдилар.

Шу билан бирга, зарур вақтда махсус дастурий таъминот орқали ота-оналарга фарзандларининг қаердалиги тўғрисида хабар келиб туради. Соатда SIM-карта бўлмачаси ҳам бор, натижада унда алоқа ўрнатиш ҳам мумкин.

Xiaomi вакилларининг маълум қилишларича, соатдаги махсус SOS тугмасини бир неча сония босиб туриш орқали болалар ота-оналарига керак пайтда атроф-муҳит ҳақида хабар берувчи 7 секундли овозли хабарни юборадилар. Соатдаги барча маълумотлар AES алгоритми бўйича шифрланган бўлади.

Mi Bunny Children Phone Watch 2C бозорга $30 доллардан чиқарилади. Соат ҳозирча Хитой учун мўлжалланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!