Xiaomi яна бир йўналишда жаҳонда "кучли ўнлик"ка кирди

Xiaomi яна бир йўналишда жаҳонда

Куни кеча, 6 апрелда 8 ёшни қарши олган Xiaomi компанияси маҳсулотлари бугун кўп йиллик тажриба ва фаолиятга эга бўлган брендлар билан бир сафда турибди. Биз яхши биламизки, компания Хитой ва Ҳиндистонда, Осиё минтақасида смартфон саноатининг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан биридири. All View Cloud маркетинг тадқиқотлари марказининг маълум қилишича, Xiaomi компанияси ҳозирда Smart TV телевизорларини етказиб беришда ҳам жаҳоннинг энг пешқадам ўнта ишлаб чиқарувчилари сафига қўшилди.

Бу ишлаб чиқарувчиларни санаб ўтадигна бўлсак, рейтингда Samsung, LG, TCL, Hisense, Sony, Philips, Skyworth, Sharp, Panasonic, Xiaomi ва бошқалар бор.

Статистик маълумотларда келтирилишича, Xiaomi илк смарт-телевизорини 2013 йилнинг сентябрида ишлаб чиқарган.

Компаниянинг телевизорлари орасида энг оммалашгани 32 дюймли Xiaomi TV 4A модели бўлиб, у рақиблари билан тенг имкониятли бўлиш баробарида анча арзон ҳам. 32 дюймли версия $160 доллар нархида сотувга чиқарилган.

Mi TV 4A'нинг ромлари пластик хомашёсидан тайёрланган. Модел 32 дюймли Full HD (1366×768 пикселли) экранга эга. Экран 178° даража бўлган остида ҳам сурат намойиш қилади. Экрандаги кадр алмашинуви сониясига 60 Ггц.ни ташкил қилади.

Mi TV 4A телевизори 1,5 Гц частота тезлигида ишлайдиган 4 ядроли Cortex-A53 процессори, 1 гигабайтли тезкор ҳамда 4 гигабайтли доимий хотирага эга бўлган. Ундаги график-тасвирларни қайта ишлашга илғор Mali-450 MP3 видео-картаси масъул.

43 дюймли Full HD сиғимли дисплейга эга талқин рақибларидан 2 баробар арзонга, яъни $304 долларга баҳоланган.

Xiaomi TV 4A моделининг бош ўзига хослиги уни овоз орқали бошқариш функциясидир. Бу телевизор Хитой тилини жуда яхши тушунади. Бу эса телевизорда овозли бошқарувни амалга оширишга ёрдам беради.

2018 йилнинг 9 мартида Xiaomi расман Хитойда янги рекорд ўрнатгани, 8 ойда 32 дюймли Xiaomi TV 4A телевизоридан 1 миллион дона сотилганини эълон қилди. Шу тарзда Хитой телевизор ишлаб чиқариш саноатида кучли рақобатчи пайдо бўлди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!