Xiaomi янги механик клавиатура устида ишламоқда

Xiaomi янги механик клавиатура устида ишламоқда

Хитойнинг Xiaomi компанияси тез орада механик клавишларга эга, мустаҳкам ва подсветкали клавиатурани сотувга чиқариши мумкин. MobileDevice нашрининг ёзишича, янги клавитура бевосита хитойлик гигантнинг сайтида тақдим этилиши мумкин.

Янги клавиатуранинг тугмалари бир мунча мустаҳкам ABS-пластикдан тайёрланади, ўймалар эса поликарбонатдан ишланади. Бу эса тугмалардаги белгилар ва ранглар узоқ муддат ўчиб кетмасдан хизмат қилишини таъминлайди. Клавиша остидаги TTC Red механизми 50 миллионта босишга дош беради.

News_81498_2

Клавитурада икки хил рангдаги (оқ ва сариқ) подсветка кўзда тутилган. STMicroelectronics фирмаси томонидан ишланган 32-битли процессор ўрнатилган. Клавиатурада 87 та белги мавжуд. Босишга жавоб бериш вақти 1 милисекундни ташкил қилади.

Гаджет тахминан $45 нархида сотилиши мумкин.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.