Хитой IT-гиганти Galaxy S7 edge’га рақиб тайёрламоқда

Хитой IT-гиганти Galaxy S7 edge’га рақиб тайёрламоқда

Xiaomi Today инсайдерининг интернет ресурсида Xiaomi компаниясининг ҳали тақдим этилмаган смартфонининг суратлари нашр этилди. Аҳамиятли жиҳати, бу смартфон Samsung Galaxy S7 edge, S6 edge ва edge Plus, Note 7 гаджетлариники каби, икки ёнга қайрилган экранларга эга.

Янги флагманми?
Инсайдернинг тасдиқлашича, бу Mi Edge ёки Mi Edge Note номи остида яқин кунларда намойиш этиладиган қурилма. Бир муддат аввал Xiaomi’нинг қайрилма экранли мобиль алоқа воситасини ишлаб чиқариши тўғрисида хабарлар тарқатилган эди. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, бу ўша смартфон.

Суратдан кўриниб турибдики, унинг экранида 2.5D‑шаклидаги безак ва ҳимоя шишаси эмас, букиг шаклдаги экран матрицасига ётқизилган шиша. Шунингдек, суратдан ушбу смартфоннинг бармоқ излари сканерига эга бўлишини ҳам билиш мумкин.

Халқаро ахборот технологиялари нашрлари бир муддат аввал хабар қилинганидек, “Хитойча Олма” деб ном олган Xiaomi 5,7 дюйм, бармоқ зарбини англаш орқали фаолиятга киришадиган экранли флагман ишлаб чиқармоқда. Ушбу қурилма Qualcomm Snapdragon 821 процессорига эга бўлади. Шу билан бирга, 6 ГБ оператив хотира, 128 ГБ доимий ички хотира, 4000 мА соат сиғимли аккумулятор билан таъминланиши айтилган.

Маълумотларга қараганда, смартфон август ўрталарида тақдим этилиб, сентябрдан сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.