Хитой компанияси: iPhone 7 ишлатадиган барча ходимлар ишдан бўшатилади

Хитой компанияси: iPhone 7 ишлатадиган барча ходимлар ишдан бўшатилади

Digitaltrend ресурси берган маълумотга кўра, Хитойнинг Хенан провинциясида жойлашган тиббий ускуна ва асбоблар ишлаб чиқарадиган йирик Nanyang Yongkang Medicine компанияси Apple iPhone 7 / iPhone 7 Plus ишлатадиган ходимларини ишдан бўшатиши тўғрисида хабар берган. Ушбу қоидага амалга қилишдан бош тортган ходимларга компания ишдан бўшашни тавсия қилган.

Nanyang Yongkang Medicine раҳбари ўз ходимларининг бундай қимматбаҳо гаджетларга маблағ сарфлашини истамайди. Аксинча, ходимларга ўз вақтлари ва маблағларини оилалари билан баҳам кўришга тарғиб қилади. Мазкур компанияда ишлайдиган ходимлардан бири ўзининг 3 ойлик маошини iPhone 7 моделини харид қилишга сарф этганидан кейин раҳбарият томонидан мана шундай қарор чиқарилган. Қимматбаҳо гаджетлар ўрнига компания раҳбарияти ходимларига ҳамёнбоп Хитой смартфонларидан фойдаланишни маслаҳат берган.

Маълумот учун Apple iPhone 7 Хитойда 800 АҚШ доллар, iPhone 7 Plus эса 960 доллар атрофида сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!