Хитойда iPhone 8’да кутилаётган виртуал сканерли смартфон ишлаб чиқарилди

Хитойда iPhone 8’да кутилаётган виртуал сканерли смартфон ишлаб чиқарилди

Дисплейда жойлаштирилган виртуал сканер кузда тақдим қилиниши кутилаётган iPhone 8’нинг муҳим инновацияларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Компания олд панелни тугмали шахсни аниқлаш тизимидан халос қилиш учун ҳам бу технологияни ривожлантирмоқда.

Аммо, америкалик смартфон ишлаб чиқарувчисидан аввал хитойлик Vivo компанияси ўзининг модели ҳозирча номаълум бўлган смартфонида дисплейга ўрнатилган виртуал бармоқ излари сканерининг қандай ишлашини кўрсатиб берди.

Қуйидаги видеода фойдаланувчи смартфоннинг экранида кўриниб турган виртуал форматдаги бармоқ изи сканерига бармоғини босади ва бир неча сонияларда смартфон тизими очилади.

Vivo ҳозирча бу технология ва унинг қайси смартфонга жорий қилингани хусусида бирор фикр билдирмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.