Хитой смартфон бозорида ким "қирол"?

Хитой смартфон бозорида ким

Таниқли маркетинг тадқиқотлари компанияси Canalys Хитой смартфон бозоридаги ҳолатга оид навбатдаги таҳлил натижаларини эълон қилди. Ундан 2017 йилнинг III чорагига оид маълумотлар ўрин олган.

Сўнгги чоракда Хитой смартфон бозорида сотилган смартфонлар миқдори аввалги йил билан солиштирганда 5 фоизга ёки 119 миллион дона гаджетга қисқарган. Ҳозирча бозорда ҳали ҳам Huawei етакчилик қилмоқда. Бозорда сотилган смартфонларнинг 19% қисми унинг ҳиссасига тўғри келади.

Бироқ, бозорда рақобат жиддий тус олмоқда. OPPO ва Vivo улуши 18% ҳамда 17% га етган. Энг қизиқарли жиҳати, Vivo брендининг смартфон савдоси сўнгги бир йилда 26% га ошган. Кейинги, яъни 4-ўринда Xiaomi турибди.

Сюрприз керакми? Кутилмаган хабар шуки, Apple'нинг Хитойдаги "қулаши"га ниҳоят чек қўйилган кўринади. Apple'нинг смартфон бозоридаги улуши аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 40% га ошган ва 8 миллиондан 11 миллион донага етган. Бунда iPhone 8 туркуми флагманларининг ўз ўрни бор. Экспертларнинг фикрича, бу ўсиш вақтинчалик бўлиши мумкин. Бироқ, олдинда iPhone X борлигини ҳам унутмаслик лозим.

2017 йилнинг III чораги ҳолатида Хитойда энг пешқадам 5 та смартфон бренди:

1. Huawei
2. OPPO
3. Vivo
4. Xiaomi
5. Apple

2017 йилнинг 4-чорагида рақобат янада қизийди. Таҳлилларга кўра, Xiaomi бу даврда смартфон савдосида Huawei'га яхшигина зарба беради ва унинг бозордаги якка ҳокимлигига нуқта қўяди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.