Хитойча MIUI прошивкали Xiaomi смартфонларига Google сервисларини ўрнатамиз

  •   DiMaX
  •  336
  •  09.04.2018 13:21

Хитойча MIUI прошивкали Xiaomi смартфонларига Google сервисларини ўрнатамиз

Xiaomi компаниясининг ҳамёнбоп смартфонлари бизда ҳам оммалашиб бўлган ва расмий кафолат билан сотилмоқда. Аммо уларнинг глобал MIUI прошивкали талқинларидан ташқари, хитойча прошивкали хилидан олган юртдошларимиз ҳам бор.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Тошкентда Xiaomi сервис маркази очилди!

Айрим моделлардаги (айниқса, AliExpress ёки бошқа онлайн дўконлардан харид қилинган) Xiaomi смартфонлари прошивкасида нафақат ўзбек ёки рус тили, балки ҳатто инглиз тили ҳам бўлмаслиги мумкин. Хитойча прошивкада, глобал прошивкадан фарқли равишда, Google сервислари мавжуд бўлмайди. Қуйида шунақа смартфонларга ушбу сервисларни ўрнатишни кўриб чиқамиз.

Аввало, смартфонингизга айнан хитойча MIUI прошивкаси ўрнатилганига ишонч ҳосил қилишингиз даркор. Зеро, Хитойнинг ички бозори учун ишлаб чиқарилган айрим Xiaomi маҳсулотларига ҳам глобал MIUI прошивкаси ўрнатилган бўлиб, уларда Google Play иловалар каталоги ва бошқа сервислар шундоғам мавжуд.

Қуйидаги йўриқномамиз эса прошивкасининг версияси ҳам, тили ҳам хитойча бўлган смартфонлар эгаларига аталган.

ЎҚИНГ: Mi Mix 2S флагмани AliExpress’да сотувга чиқди, шу ва бошқа девайсларга буюртма беринг! (2018 йил 7 апрель)

Хитойча прошивкали смартфонларда Google Play ўрнига ўз иловалар каталоги – App Store ўрнатилган, бизга айнан шу керак.

Интернетга (Wi-Fi ёки SIM-картангиздаги маълумот узатишни ёқиб) уланган ҳолда App Store’ни очсангиз, унинг бош менюси қуйидагича кўринади:

Унинг юқори қисмидаги – лупа белгичали қидирув майдончасига «Google» деб ёзамиз. Шу ерда қидирув натижалари кўринади, аммо ҳали улар орасида биз излаётган нарса йўқ.

Излаш натижалари саҳифасининг пастроғидаги қуйидагича кўринишли кўк белгичанинг устига босамиз:

Шунда илова бизни кейинги саҳифага бошлаб боради, бизнинг излаганимиз – Google Play иловаси ўша ерда қуйидагича шаклда кўринади:

Ундаги «Install» ёзувли тугмачани босамиз ва Google Play юкланиб бўлишини кутамиз. Иловалар каталоги ўрнатилиб тугаллангач, «Launch»ни босиб уни ишга туширамиз.

Энди очилган Google иловаси биринчи саҳифасидаги кўк доирача устига босамиз:

Бунда ўрнатилиш ярим автоматик режимда амалга оширилади, шу боис экранга қараб туришимиз ва дастур таклиф этадиган ҳаракатларни ўз вақтида тасдиқлаб боришимиз керак бўлади.

Дастур ўрнатилиб бўлгач, смартфоннинг бош экрани – иш столида Play Market ёрлиғи пайдо бўлганини кўрамиз:

Энди уни босиб, ўзимизга керакли исталган иловани смартфонимизга ўрната оламиз.

ЎҚИНГ: Барқарор MIUI 9.5’гача янгиланувчи Xiaomi смартфонлари рўйхати

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.