Хитойда Apple Watch Series 3'нинг бош функцияси ўчириб қўйилди

Хитойда Apple Watch Series 3'нинг бош функцияси ўчириб қўйилди

Хитойлик мобил алоқа операторлари Apple'нинг яқинда тақдим қилинган, мобил алоқани қўллаб-қувватлайдиган Watch Series 3 "ақлли соат"ларини тўсатдан алоқа тармоқларидан узиб қўйдилар. Бу тўғрида The Wall Street Journal нашри ўзини ошкор этишни истамаган IT-таҳлилчисига асосланиб хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлишича, Apple Watch соатлари бир муддат LTE тармоғида ишлаган ва кўп ўтмасидан уланган абонентларда алоқа билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Шунингдек бу "ақлли соат" орқали уланмоқчи бўлганларга янги абонентлар тармоққа улана олмаганлар.



Таҳлилчининг сўзларига кўра, смарт-соатларнинг алоқа тармоғидан узиб қўйилиши ҳукуматнинг топшириғи билан амалга оширилган. Боиси, соатлар қўллаб-қувватлайдиган eSIM карталаридан фойдаланадиган фойдаланувчиларнинг "электрон хатти-ҳаракатлари"ни кузатишнинг имкони йўқ.

Series 3 соатларига sim-карта ўрнатишга ҳожат йўқ, LTE-тармоқ учун махсус ўрнатилган чип масъул бўлади. Бу чипни соатларга Apple'нинг ўзи ўрнатади. Оператор берадиган SIM-картадан фарқли равишда, соатларга ўрнатилган чипларни фойдаланувчи номига расмийлаштирмасдан туриб ҳам ишлатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Apple Watch Series 3 GPS + Cellular смарт-вочлари 22 сентябрдан бошлаб халқаро бозорда сотилмоқда. Уяли алоқа хизматини қўллаб-қувватловчи смарт-соатлар нархи - 399 доллар (модуль билан) ва 329 доллар (модулсиз).

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.