Хитойда биткойнга қарши "ов" бошланди

Хитойда биткойнга қарши

Хитой мамлакат ҳудудида биткойн криптовалютасини майнинг қилиш билан шуғулланишни тақиқлашни режа қилмоқда. Бунинг асосий сабаби бу ерда "рақамли олтин"ни майнинг қилиб пул топиш истагида бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда. Натижада, электроэнергияга бўлган эҳтиёж кескин ошиб кетган. Қолаверса, ҳукумат майнинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган муқаррар иқтисодий хавф-хатардан хавотирда.

Ҳукумат доирасида ташкил этилган идоралараро ишчи гуруҳи провинция раҳбарларига маҳаллий компаниялар томонидан криптовалютанинг майнинг қилинишига қарши фаол курашиш юзасидан топшириқ берди. Бу тўғрида Financial Times ишончли манбага ҳамда бу тўғридаги махсус ҳужжатга таяниб хабар тарқатмоқда.

Бир муддат аввал Хитойда маҳаллий биткойн биржалари фаолияти ёпиб ташланган ва компанияларнинг криптовалюта учун пул тикиши тақиқланган эди.

Майнерлар янги биткойн ишлаб чиқариш учун мураккаб компьютер операцияларини амалга оширадилар. Бу жараёнда кўпроқ куч ҳисоблаш машиналарининг қувватига кетади. Мисол учун, Digiconomist нашрига кўра, шу кеча-кундузда биткойн валютасини майнинг қилиниши, яъни кўпайиши учун жаҳонда ишлаб чиқарилаётган йиллик 0,17% фоиз электр энергияси сарф қилинмоқда. Жаҳоннинг чорак фоиз биткойнлари айнан Хитойда ишлаб чиқарилади. Бу тўғрида майнинг қилиш билан шуғулланадиган Lightningasic компанияси бош директори маълум қилган.

Аксарият майнерлар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмай, марказдан олис ҳудудларда майнинг қилиш фермаларини ташкил қилишган.

Расмий Пекин мамлакатда технологиялар соҳасининг роботлаштириш ва "сунъий ақл"ни ривожалнтиришга ва диққат қаратган ва майнинг билан шуғулланишни муҳим технология деб ҳисобламайди. Шу боис, мамлакатдаги майнерларнинг тез орада бошқа давлатларга кўчиб ўтиши кутилмоқда. Бунинг учун йирик дата-марказлар, электр энергияси ҳамда маблағ керак бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.