Хитойда энг оммабоп премиум-смартфон аниқланди, аммо бу iPhone X эмас...

Хитойда энг оммабоп премиум-смартфон аниқланди, аммо бу iPhone X эмас...

«Осмон ости салтанати»да ҳали яқинда купертинолик гигантнинг юбилей айфони савдога чиқарилди. Гарчи етказиб бериш миқдорининг камлиги сабабли сал нархини ошириб – 9000 юань (тахминан 1364 АҚШ доллари) нархида сотилаётган эса-да, унинг харидорлари кўп.

ЎҚИНГ: iPhone X 2018 йилда Apple'нинг тарихий ном қозонишига сабабчи бўлади

Аммо бу мамлакатда энг кенг оммалашган премиум-смартфон асло iPhone X эмас, балки маҳаллий     смартфонсознинг маҳсулотидир, деб ёзади AKKet. Мутахассисларнинг аниқлашларига кўра, хитойликлар Huawei Mate 10 Pro моделининг Porsche Design модификациясини катта талаб билан харид қилаётирлар. Унинг оддий флагмандан иккита фарқи бор – эксклюзив ташқи кўриниши ҳамда 256 гигабайтгача кенгайтирилган ички хотираси (оддий Mate 10 Pro моделида энг катта доимий хотира ҳажми 128 гигабайтга тенг).

ЎҚИНГ: Хитойнинг талаб энг юқори 2 та смартфон модели аниқланди

Хитой ҳудудида ромсиз Huawei Mate 10 Pro Porsche Design сотила бошлаганида, олдиндан буюртма берилган бутун бошли партияни бир дақиқадаёқ сотиб олиб тугатишган. Ҳатто компания айрим буюртмаларни бекор қилишга ҳам мажбур бўлган, чунки телефонни етказиб беришга улгура олмай қолишган.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг ромсиз Honor V10 флагмани илк «жонли» суратларда!

Mate 10 Pro Porsche Design учун тавсия этилган бошланғич нарх ҳам iPhone X баҳосига тенг – 9000 юань (тахминан 1364 АҚШ доллари). Бироқ Huawei’нинг эксклюзив флагманини бу нархда харид қилишнинг умуман имкони йўқ. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, аммо маҳаллий онлайн дўконларда унинг баҳоси 27 000 юангача боради, яъни бу – ўз нархининг уч баравари, дегани!

ЎҚИНГ: «Малика»да сотилаётган Honor 6A ҳамда Honor 6C моделларининг техник хусусиятлари

Хитойликлар ушбу смартфонни ўз нархидан уч баравар қимматга бўлса ҳам талашиб-тортишиб харид қилишмоқда, дейилади хабарда. Бунга сабаб – хитойликлар шунчаки телефонларнинг эксклюзив талқинларини жуда яхши кўришади, Mate 10 Pro Porsche Design эса ҳар жиҳатдан аъло, энг нозиктаъб харидорга ҳам маъқул келадиган флагмандир. Шундай экан, купертинолик гигант «осмон ости салтанати» бозорини юбилей айфони билан эгаллайман, деб хомтама бўлмаса ҳам бўлаверади.

ЎҚИНГ: Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.