Хитойда "инқилобий", илғор смартфон тақдим қилинди

Хитойда

Хитойнинг Smartisan компанияси куни кеча рекордчи смартфонни тақдим қилди. Smartisan R1 деб номланган моделнинг доимий ички хотираси 1 ТБ (бир терабайт). Доимий хотира картаси UFS 2.1 стандарти бўйича тезкор маълумот алмашади. Шунингдек, харидорларга 64 ва 128 Гбайт ҳажмли доимий хотира талқинлари ҳам тақдим қилинади.

Smartisan R1 юқори талқинидаги тезкор хотира 8 гигабайтгача, қуйи талқинда 6 гигабайтгача етади. Хотира масаласида гаджет кўплаб ноутбукларни ҳам доғда қолдиради.

Smartisan R1 смартфони корпуси шиша панел ҳамда алюминий ромдан ишланган. Девайсга 6,17 дюймли, Full HD+ (2240 x 1080 пикселли) сиғимли ҳамда томонлари нисбати 18,7:9 ўлчамли экран танланган.

Маълум қилинишича Smartisan R1 смартфонидаги бармоқ изи сканери экран остига жойлаштирилган. Экран Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси билан қопланган. Юқори сифатли экраннинг юқори қисмидаги ўйиқда 24 мегапикселли олд камера сенсори мавжуд.

Smartisan R1 бош камераси қўш объективли бўлиб, 12+20 сенсорлардан таркиб топган. Бош сенсорлардан бири Mi Mix 2S флагманида ҳам татбиқ қилинган IMX363 сенсоридир.

Smartisan R1 аппарат таъминотида айни пайтда жаҳонда кучли чиплардан бўлган Qualcomm Snapdragon 845 процессорини кўриш мумкин. Яъни смартфон «юраги» — кучли. Мазкур чипда 8 та Kryo 385 ҳисоблаш ядролари ва Adreno 630 видеокартаси бор.

Smartisan R1 аккумуляторининг ток сиғими 3600 мА соат ва уни Qualcomm QuickCharge 4+ стандарти бўйича тезкор қуватлаш, шунингдек Qi стандарти бўйича симсиз қувватлаш ҳам мумкин.

2 SIM-картали смартфон 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11ac), Bluetooth 5 LE, GPS, NFC тармоқларида ишлайди, шунингдек унда USB Type-C порти ҳам мавжуд.

Smartisan R1 моделида стереодинамикларнинг борлиги янада қувонарли жиҳат.

Смартфон ўлчамлари: 153,3 х 74,5 х 7,9 мм, вазни: 170 грамм.

Smartisan R1 оқ ҳамда қора корпусларда ишлаб чиқарилмоқда.

Техник жиҳатлар:

Платформа: Android'нинг ўзлаштирилган Smartisan OS 6.0 талқини;
Дисплей: 6,17", ~18,7:9, 2242x1080 белги, ҳар дюймда 403 ppi, 1500:1, In-Cell Touch;
Камера: қўш сенсорли, қўш фоточақноқ, Almalence технологияси;
Бош модул: 12 Мп, Sony IMX363 сенсорм, 1,4 мкм пикселли, 6 линза, f/1,8 апертура, оптик барқарорлаштириш;
Иккинчи бош модул: 20 Мп, Sony IMX350 сенсори, 1 мкм пикселли, 6 линза, f/1,75 апертура;
Олд камера: 24 Мп, f/2,0;
Процессор: 8 ядроли, 2,8 ГГц, Qualcomm Snapdragon 845;
График чип: Adreno 630, 700 МГц;
Оператив хотира: 6/8 ГБ, LPDDR4X;
Доимий ички хотира: 64/128/1024 ГБ, UFS 2.1;
Навигация: A-GPS, ГЛОНАСС, Beidou;
Жиҳатлар: Bluetooth 5, NFC+eSE, Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac), 2,4/5 ГГц, USB Type-C 3.0;
Алоқа тармоғи: GSM (Band 2, 3, 5, 8), CDMA 1X / EVDO (BC0, BC1, BC6), WCDMA (Band 1, 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 19), TD-SCDMA (Band 34, 39), FDD-LTE (Band 1, 2, 3, 4, 5, 7, 8, 12, 17, 18, 19, 20, 25, 26, 28), TDD-LTE (Band 34, 38, 39, 40, 41);
Аккумулятор: 3600 мА соат.

Smartisan R1 нархи талқинларидан келиб чиқиб қуйидагича:

6 Гбайт тезкор ҳамда 64 Гбайт доимий талқин — $550;
6 Гбайт тезкор ҳамда 128 Гбайт доимий талқин — $630;
8 Гбайт тезкор ҳамда 128 Гбайт доимий талқин — $700;
8 Гбайт тезкор ҳамда 1 Тбайт доимий талқин — $1390.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Smartisan R1

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.