Хитойда iPhone 7 Plus'нинг қиёфадоши сотувга чиқмоқда

Хитойда iPhone 7 Plus'нинг қиёфадоши сотувга чиқмоқда

Coolpad компанияси сўнгги ойларда янгидан-янги смартфон моделларини эълон қилиш билан банд. Яқинда тақдим қилинган Cool M7 смартфони хитойликларнинг iPhone 7 Plus флагманига нисбатан юқори қизиқишининг намунасидир. Боиси, смартфондаги бир сенсорли бош камерани ҳисобга олмаганда, бу иккала смартфонлар гўё эгизакларга ўхшайдилар.

Cool M7 металл корпусли бўлиб, унинг қалинлиги 6,9 мм. Смартфон 5,5 дюймли  FullHD дисплейга эга. Экран усти  2.5D шаклидаги шиша билан қопланган. Девайсда Snapdragon 625 чипсети, 4 Гб тезкор ҳамда 64 Гб доимий ички хотирадан фойдаланилган.

Cool M7'нинг олд камераси 13 мегапикселли ва кенг бурчакли. Унинг ёруғлик ўтказувчи оптик линзаси бир оз кичик -- f/2.2. Бош камера учун Sony IMX362 сенсори танланган. У 12 Мп ҳамда оптик линза ҳажми -- f/1.8.

Cool M7 корпусида USB Type-C порти, тезкор қувват олувчи 3200 мА соат электр токи сиғимига эга аккумулятор, биометрик датчик ўрнатилган. Смартфон Wi-Fi, GPS тармоқларини ҳам қўллаб-қувватлайди ва Android 7.0 Nougat платформасида ишлайди.

Cool M7 гаджети 26 августдан $404 доллардан сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!