Хитойнинг талаб энг юқори 2 та смартфон модели аниқланди

Хитойнинг  талаб энг юқори 2 та смартфон модели аниқланди

Хитойлик компаниялар томонидан яқинда тақдим этилган 2 та смартфон моделлари айни пайтда жамоатчилик орасида катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда.

Булар -- Huawei Mate 10 ҳамда ZTE Nubia Z17S флагманлари. Аввал хабар берганимиздек, Huawei Mate 10'га ҳозирга қадар биргина Vmall онлайн дўкони орқали 740 000 та буюртма берилган. Бу унинг Pro ва Porsche Design талқинларини ҳисобга олмаганда ҳисобланган рақамлар.

HUAWEI Mate 10 5.9 дюймли, Huawei Mate 10 Pro 6 дюймли OLED матрицали, Quad HD (1080 x 2160 пикселли) сиғимли, OLED матрицали, Quad HD (1080 x 2160 пикселли) сиғимли экранга эга бўлишган. Уларга айни пайтда жаҳоннинг энг илғор чипларидан бири деб ҳисобланаётган, 2,8 ГГц частота тезлигига эга 8 ядроли Kirin 970 чипи ўрнатилган.

Huawei Mate 10 Pro (128 Гб) 944 АҚШ долларидан, унинг 256 гигабайтли Porsche дизайнидаги талқини 1,645 доллардан, Mate 10 эса 825 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Хитойда айни пайтда эҳтиёж юқори флагманлардан бири Nubia Z17S бўлиб, бу гаджет 12 октябрда тақдим қилинган эди. Биргина JD онлайн дўкони орқали ўтган бир ҳафта муддат ичида бу смартфонга берилган буюртмалар сони 450 000 донага етган.

Nubia Z17S флагмани 5,77 дюймли Full HD+, яъни 2040х1080 белги сиғимига эга ва Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси билан қопланган экран, жаҳоннинг энг кучли Snapdragon 835 процессори, 6 + 64 ёки 8 + 128 ГБ хотирага, тезкор қувват олувчи 3100 мА соат батарея (26 Вт., 25 минутда 50%) билан таъминланган.

Nubia Z17S'нинг 6 + 64 ГБ талқини $455, 8 + 128 ГБ талқини $606 доллардан сотувга чиқарилади.Уни етказиб бериш 19 октябрдан бошланган.

Huawei Mate 10 ва Nubia Z17S смартфонларининг ҳар иккаласи "қўш кўз"ли бош камерага эга бўлишган. Мазкур флагманлар қиммат смартфонлар туркумига киришини ҳисобга олсак, савдодаги бошланғич натижалар ҳозирча ёмон эмас. Nubia Z17S'даги олд камера ҳам қўш сенсорли.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.