Хоразмда мобил алоқа сифати қониқарлими?

Хоразмда мобил алоқа сифати қониқарлими?

Ҳозирда вилоятимиз аҳолисини мобил алоқа хизматлари билан таъминлаш, тақдим этилаётган хизматлар сифатини давлат томонидан назорат қилиш бўйича Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, деб ёзади Gis.uz.

Бўлинма томонидан Хоразм вилояти ҳудудида мобил алоқа операторлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганилиб, кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, аҳоли кам истиқомат қиладиган ҳудудлар мобил алоқа билан тўлиқ қамраб олинмаганлиги, бу эса ўз навбатида, ушбу ҳудудлар аҳолиси томонидан бўладиган мурожаатлар сонининг кўпайишига олиб келаётганлигини инобатга олган ҳолда мобил алоқа операториларга мазкур ҳудудларда янги таянч станцияларини ўрнатиш юзасидан таклифлар киритилди.

Келиб тушаётган мурожаатлар бўйича 2017 йил давомида мобил алоқа операторларига, жумладан “Unitel” МЧЖ (Beeline) га 2 та кўрсатма, 1 та огоҳлантириш хати ва корхона айби билан юзага келган мурожаатлар бўйича 9 та хат чиқарилди, “Coscom” МЧЖ (Ucell)га 1 та огоҳлантириш хати ва 6 та хат тақдим этилди ва уларнинг ижроси таъминланмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва меёрий ҳужжатлари талабларини бузилганлиги учун “Unitel” МЧЖнинг Ғарбий ҳудудий филиали масъул ҳодимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 153-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баробари миқдорида жаримага тортилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.