#XotiraUz интернетдаги энг кўп ёзилган мавзуга айланди

#XotiraUz интернетдаги энг кўп ёзилган мавзуга айланди

8 май куни ўзбекистонликлар кундузги 16:00 дан бошлаб Тwиттер ижтимоий тармоғида юртимиздаги “Хотира ва қадрлаш куни” шарафига #XotiraUz ҳэштегини халқаро миқёсида энг кўп сўзлашилаётган мавзулар қаторига, яъни халқаро трендга олиб чиқишга урина бошлашди.

Аввалига #XotiraUz 200 марта қайд этилган бўлса, 2 соат ўтиб, 400 га етди. Тунгги 22:00 да ҳэштеглар сони кўпайиб, 1300 га етди. Ниҳоят, соат 24:00 да ҳэштеглар сони 9500 га етган ва #XotiraUz мавзусини жаҳон трендига чиқаришга эришилган.

Мазкур натижага эришишда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ватанпарвар ёшлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, хусусий сектор вакилларининг ҳиссалари юқори бўлди. Бу тўғридаги маълумотлар билан www.hashtags.org ҳэштеглар сайтида танишиш мумкин.