Хушхабар: Android учун ҳам Telegram X тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  3822
  •  23.01.2018 09:22

Хушхабар: Android учун ҳам Telegram X тақдим этилди!

Telegram компанияси бир ойча аввал iOS операцион тизимида ишловчи қурилмалар учун ўз мессенжерининг муқобил иловаси – Telegram X дастурини тақдим этганди. Кейинроқ эса Android-қурилмалар учун унинг расмий муқобили – Challegram иловаси ҳам чиқарилган эди.

ЎҚИНГ: Google Play’да Telegram X’нинг расмий аналоги пайдо бўлди

Энди эса мана шу Challegram клиенти 0.20.4.743 талқинигача янгиланиб, унинг номи ҳам «Telegram X»га айлантирилди.

Android-девайслар учун тақдим этилган мазкур клиентнинг оригинал Telegram иловасидан фарқли жиҳатлари мавжуд. Ушбу мессенжер TDLib (Telegram Database Library) асосида яратилган, шу боис у тезкор хотирани камроқ талаб қилади ва процессорга ҳам кўп оғирлик солмайди. Булар эвазига у батареянинг қувват сарфини ҳам тежайди. Шунингдек, Telegram X оригинал мессенжердан кўра икки карра тезроқ ишлайди.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг – Teligram! Оммавий мессенжернинг зарарли клони тарқалди

Telegram X’нинг 0.20.4.743 версиясида «яшил роботчали» қурилмалар эгалари учун қуйидаги ўзгаришлар тақдим этилган:

  1. Challegram номи ва белгичаси Telegram X тарзида ўзгартирилган.
  2. Янги мусиқий оқимли аудиоижрочи ишга туширилган. Унинг афзалликлари:

- Аудиофайл 8 фоизга юкланиши билан унинг ижроси бошланади. Кейин эса унинг юкланиши ҳам қанчалик тингланишига қараб давом этади;

- Юкланиш тезлиги сезиларли даражада ошган;

- Файлларнинг биридан иккинчисига силлиқ ўтилади;

- Ижро этиладиган файллар навбатини бошқариш (реверс, жойини ўзгартириш, ижро давомида ҳам элементлар қўшиш ва ўчириш) мумкин.

  1. Фотосуратларни таҳрирлаш: Paint Tool – расмлар учун яхшиланган муҳаррир бўлиб, унда чизиш жиҳозлари (ўқлар, тўртбурчаклар ва ҳоказо) мавжуд.
  2. Профилдаги, альбомлардаги ва умумий ташувчилардаги суратлар учун бураш (прокрутка) функцияси.
  3. Стикерларнинг дастлабки кўриш жойиданоқ стикерлар тўпламини танлаш мумкин.
  4. Media Viewer’да субтитр объектларини танлаш мумкин.
  5. Twitter ҳамда Instagram’даги хабарлар суратлари энди t.me орқали ўтади ва альбомларда акс этади.
  6. Контактни юборишдан аввал тасдиқлаш сўралади.
  7. Кўплаб бошқа яхшилашлар.

Android операцион тизими бошқаруви остидаги қурилмаларга Telegram X иловасини мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!