Хушхабар: энди Telegram’га бир нечта аккаунт қўшиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  3702
  •  30.12.2017 13:48

Хушхабар: энди Telegram’га бир нечта аккаунт қўшиш мумкин!

Telegram мессенжерида икки ёки ундан ортиқ аккаунт очиб, кейин улардан бирига кириш учун иккинчи аккаунтдан чиқиб кетиб юрган фойдаланувчилар бор. Янги йил байрами арафасида шу каби юзерлар учун ажойиб хушхабар чиқди. Яъни, мазкур мессенжерда энди бир нечта аккаунт очиб, уларни битта иловада ишлатиш имкони тақдим этилди!

ЎҚИНГ: Android учун Telegram 4.6 талқинигача янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

Айтиш керакки, бу функция ҳозирча мессенжернинг Android тизимли қурилмаларга мўлжалланган бета-версиясидагина мавжуд. Ушбу иловани мана бу ҳавола орқали мессенжердаги Telegram Beta Blog каналидан кўчириб олиб ўрнатишингиз мумкин. Бунда у Play Маркет орқали ўрнатилган стандарт Telegram иловасининг ўрнига жойлашади.

Ушбу бета-талқиндаги клиентни ўрнатиб олгач, унга учтагача аккаунт қўшишингиз мумкин бўлади. Меню орқали уларнинг биридан бошқасига ўтиш имкони тақдим этилади.

 

Илованинг интерфейси мавзуси барча аккаунтлар учун битта бўлади, ҳар бири учун алоҳида мавзу ўрнатиш имкони йўқ. Бошқа созламалар эса битта Telegram иловасидаги ҳар бир аккаунт учун алоҳида созланади.

ЎҚИНГ: Дуров криптовалюта чиқариб, Telegram фойдаланувчиларини ҳам миллионерга айлантирмоқчи (+видео)

Telegram орқали янги хабар келгани ҳақида смартфон экрани юқорисига чиқувчи билдиришномаларда хабарнинг қайси аккаунтга келганлиги ҳам акс этади. Бу эса аккаунтларда чалкашликларнинг олдини олади.

Мессенжернинг бета-талқинига татбиқ этилган мазкур янги функция ҳақида ҳозирча расмий хабар ҳам берилмаган, аммо аллақачон бу имкониятдан фойдаланишингиз мумкин. Бу борада янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб бориш учун биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: Telegram’даги ёзишмани бутунлигича сақлаб олишни биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.