Хушхабар: интернет-дўконлардан товар олиш қулайлашмоқда!

  •   DiMaX
  •  1386
  •  21.05.2018 11:11

Хушхабар: интернет-дўконлардан товар олиш қулайлашмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Президенти 14 май куни «Электрон тижоратни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганидан хабарингиз бор. Шу қарор ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилган, деб ёзади Хабар нашри.

ЎҚИНГ: Электрон савдо: Шавкат Мирзиёев жаҳондаги энг илғор тажрибани қўллашни буюрди

Жумладан, ушбу қарор иловасида 2019–2020 йилларда мамлакатимизда интернет-дўконлар учун логистика инфратузилмаси яратилиши кўзда тутилган.

Келаси йилнинг 1 июлига қадар FedEx, DHL, UPS ва бошқа компаниялар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда уларнинг ҳудудий нуқталарини яратиш масаласи устида ишланади. Бу электрон тижорат орқали экспорт товарлар ҳажмини ошириши кутилаётир.

2019 йилнинг 1 октябрига қадар эса Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзавтотранс» ва бошқа ташкилотлар интернет-дўконлар билан ишловчи етказиб бериш хизматларини рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқишади ва тасдиқлашади.

2020 йилнинг 1 апрелигача давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги татбиқ этилган логистика инфратузилмаси яратилишини тасдиқловчи меъёрий ҳужжат тайёрланади. Бу инфратузилмада, энг олис ҳудудларда яшовчи аҳоли ҳам интернет-дўконлардан товарларни тез ва қулай олишларини таъминлаш учун ҳудудий логистика марказлари пайдо бўлади.

Ҳозирда ҳам айрим онлайн савдо платформалари орқали турли товарлар олиш мумкин. Агарда онлайн харид борасида тажрибангиз етарли бўлмаса, у ҳолда товарларга «Terabayt.uz» сайтимиз орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!