Хушхабар: Meizu смартфонлари «Малика»да расмий кафолат билан сотила бошлади!

  •   DiMaX
  •  1076
  •  04.04.2018 14:37

Хушхабар: Meizu смартфонлари «Малика»да расмий кафолат билан сотила бошлади!

Хитой смартфонсозлари орасида ўзининг ҳамёнбоп қурилмалари билан танилган Xiaomi’ни аксарият яхши билади. Аммо Meizu компанияси ўз маҳсулотларининг сифат ва нарх мутаносиблигига кўра у билан бир сафда туришидан кўпчилик бехабар.

Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Ўзбекистонда ҳам Meizu’нинг турли девайслари савдога чиқарилган, аммо одатда улар расмий кафолатга эга эмас. Бу ишлаб чиқарувчининг смартфонларини кўпинча қадрига етганлар харид қилади.

Бироқ фойдаланувчиларимиз орқали бизга етиб келган маълумотларга қараганда, пойтахтимиздаги «Флешка» техномаркази (халқ тилида – «Малика» савдо маркази) дўконларидан бирида Meizu брендининг турли смартфонлари расмий кафолат билан савдога чиқарилибди.

Афсуски, бу дўконнинг рақамини, Meizu’нинг қайси моделлардаги телефонлари сотилаётганини ва кафолат шартларини ҳозирча аниқлай олмадик. Бироқ буларни ўрганиб чиқиб, тез орада бу ҳақда аниқ ва батафсил маълумот беришни ният қилиб қўйдик. Бизни кузатиб боринг!

ЎҚИНГ: Кучли смартфон брендлари билан расман ишлайдиган дўкон очилиши кутилмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.