Хушхабар: мобил операторлар ва интернет-провайдерлар сўмда ҳисоб-китоб қилишга ўтмоқда!

Хушхабар: мобил операторлар ва интернет-провайдерлар сўмда ҳисоб-китоб қилишга ўтмоқда!

Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар 5 сентябрдан ўз хизматларини сўмда нархлашга ўтади. Нархлар долларнинг сўмга нисбатан эски курси бўйича ўрнатилади. Бу ҳақда телекоммуникация компанияларидаги ахборот манбалари хабар қилди, деб ёзади Газета.uz

Янгича тарификацияга ўтиш Президентнинг 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича дастлабки чоралар тўғрисида»ги Фармони эълон қилиниши билан асосланмоқда. Ушбу фармонга кўра, Ўзбекистонда товарлар, ишлаш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақатгина миллий валютада белгиланиши қайд этилган эди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 4 сентябрь куни оператор ва провайдерлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда АҚШ долларида кўрсатилган тарифларни ҳисоблашда Марказий банк томонидан 29 августда бир доллар учун 4210,35 сўм этиб белгиланган долларнинг сўмга нисбатан курси асос қилиб олинади.

Мавжуд маълумотларга қараганда, худди шундай қарор нарх ва тарифлар долларда белгиланган барча компаниялар, жумладан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва General Motors Uzbekistan ҚК томонидан ҳам қабул қилиниши лозим.

Бу нархларнинг кескин ошиб кетмаслиги ва валюта сиёсатини эркинлаштириш оқибатларини енгиллаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.