Хушхабар: Telegram’да каналларни гуруҳлаштириш мумкин бўлади

  •   DiMaX
  •  993
  •  31.01.2018 18:53

Хушхабар: Telegram’да каналларни гуруҳлаштириш мумкин бўлади

Telegram дастурчилари айни кунларда мессенжердаги каналларни умумий янгиликлар тасмасига гуруҳлаштириш функциясини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Telegram Beta канали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Android учун Telegram X янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

Хабарга кўра, янги имконият бугун – 31 январь куни мессенжернинг macOS учун ишлаб чиқилган бета-версиясида пайдо бўлган. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, бу функцияни сервер томонидан узиб қўйишган.

Шунингдек, Telegram’да юбориладиган суратлар тагсўзларини турли форматларда ёзиш функцияси ҳам синовдан ўтказилаётир. Жумладан, тагсўзларда курсивли, тўқранг ёзувлар ёзиш ҳамда ҳаволалар қўйиш имконияти намойиш этилган.

Telegram расмий клиентларида ушбу янги имкониятлар қачон пайдо бўлиши ҳозирча маълум эмас. Навбатдаги янгиланишларни кутамиз, биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Telegram’нинг iOS ва Android-иловаси янгиланди, янги имкониятлар билан танишинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.