Хушхабар: Telegram’да қидириш осонлашди

  •   DiMaX
  •  6203
  •  25.10.2017 15:35

Хушхабар: Telegram’да қидириш осонлашди

Оммабоп Telegram мессенжерига янги функциялар қўшилди, аниқроғи – қидириш функцияси бойитилди. Бу ҳақда  Telegram Live канали хабар берган.

Энди бу мессенжердаги ёзишмаларда ўзингизни эслаб (тэг қилиб) ёзилган хатларни ҳамда сизнинг хабарингизга жавоб тарзида ёзилганларини излаб топиш мумкин.

Қуйидаги жадвалда қидирувда мазкур белгилар билан нималарни топишингиз мумкинлиги кўрсатилган:

Кўриб турганингиздек, сизни эслаб ёзилган хабарни топиш учун излаш майдончасига @ белгисини ёзишингиз керак бўлади. iOS тизимида эса @ белгисидан сўнг битта бўшлиқ (пробел) ҳам қолдириш зарур.

Ёзишмадаги сизнинг бирор хабарингизга жавобан ёзилган хабарни топиш учун эса #m деб ёзишингиз лозим.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!