Хушхабар: Telegram расман русчалаштирилди ва бошқа имкониятлар тақдим этилди!

Хушхабар: Telegram расман русчалаштирилди ва бошқа имкониятлар тақдим этилди!

Telegram мессенжери ишлаб чиқувчилари илованинг янгиланган 4.4 талқинини тақдим этишди. Бу ҳақда унинг асосчиси Павел Дуров ўз Telegram-каналида хабар берган.

Мазкур талқиннинг эътиборга молик жиҳатларидан бири – унга расман рус тили ҳам киритилганлигидир. Биламизки, аввал бу иловага рус тилини қўшиш учун махсус ботдан фойдаланилар эди.

Рус тилидан ташқари, Telegram’да яна француз, индонез, малай ва украин тилларидаги локализация ҳам киритилган. Дуровнинг ваъдасига кўра, яқин орада мессенжерда форс тили ҳам жорий этилади.

Шунингдек, Telegram фойдаланувчилари энди ўзларининг айни дамдаги жойлашувларини (геопозицияларини) реал вақт режимида мессенжердаги исталган бир чат орқали хабар қилишлари мумкин. Булардан ташқари, дастурнинг мусиқа плеери ҳам янгиланган.

Telegram иловасининг сўнгги талқинини кўчириб олиш учун Android-қурилмалар соҳиблари мана бу, iOS-девайслар эгалари эса мана бу ҳаволалар орқали ўтишлари мумкин.

 «Terabayt.Uz» сайти тавсия этган фойдали Telegram-каналлар билан эса ушбу мақоламизда танишинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.