Хушхабар: Тошкентда Apple’нинг илк расмий сервис-маркази очилади!

  •   DiMaX
  •  2616
  •  07.02.2018 17:03

Хушхабар: Тошкентда Apple’нинг илк расмий сервис-маркази очилади!

Юртимизга расмий йўллар билан олиб келиб сотилган бирор қурилмани харид қилганда, унинг учун кафолат берувчи сервис марказининг ҳам мавжудлиги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Бир қанча смартфонсозлар ва турли электрон гаджетлар ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонда ўз сервис марказларини очганлар.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги Samsung ваколатли сервис марказларининг рўйхати

Ўзбекистонда яқин орада Apple корпорациясининг ҳам сервис маркази очилади. Бу дегани – бизнинг ҳудуд учун расман тақдим этилган «олмали компания» маҳсулотлари учун ҳам бир йиллик муддатли кафолатланган сервис хизмати кўрсатилади.

Дастлаб кафолат iPhone’лар ҳамда MacBook ва iMac компьютерлари учун амал қилади. Кейинчалик эса Apple’нинг барча маҳсулотлари учун шундай кафолат берилиши таъминланади.

iPhone X’нинг синов режимидаги илк расмий диагностикаси самарали ўтказилди, энди эса яқин орада сервис маркази очилади. Демак, Ўзбекистон ҳам Apple маҳсулотлари расмий сотиладиган ва хизмат кўрсатиладиган мамлакатлар қаторига кираётганини англатади.

Айтиш керакки, купертинолик гигантнинг смартфон, планшет ва ноутбуклари ҳозирда ҳам Ўзбекистон бозорларида сотилмоқда, аммо улар учун бир йиллик муддатли расмий кафолат берилмаяпти.

ЎҚИНГ: Нега расмий кафолатга эга телефонларни харид қилиш керак?

«Terabayt.Uz» сайти эса сизга бир йиллик кафолат муддатига эга бўлган қуйидаги смартфонларни харид қилишни тавсия этади:

  1. Apple iPhone X, 64 GB, Grey – 8 923 000 сўм
  2. Apple iPhone X, 256 GB, Grey – 10 251 000 сўм

Ушбу айфонлар учун тўловларни нақд пул воситасида, пластик карточка ёки онлайн тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имкони бор. Уларни шу нархларда харид қилиш учун, +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали «Terabayt.uz» сайти менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Эътибор беринг: бир йиллик кафолатга эга бўлган ушбу iPhone’лар бозорлардаги бир ойлик кафолат билан таклиф этилаётганларидан ҳам арзонроқдир. Шунингдек, харид қилинган айфонни Ўзбекистон бўйича етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилганлиги харидорлар учун яна бир қулайликдир.

ЎҚИНГ: iPhone X ва бошқа айфонларнинг сўмдаги нархлари (2018 йил 13 январь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!