Хушхабар: Xiaomi смартфонлари арзонлашди, шу ва бошқа девайсларининг нархлари билан танишинг! (2018 йил 29 март)

  •   DiMaX
  •  4457
  •  29.03.2018 14:10

Хушхабар: Xiaomi смартфонлари арзонлашди, шу ва бошқа девайсларининг нархлари билан танишинг! (2018 йил 29 март)

Ҳамёнбоп маҳсулотлари билан ном қозонган Xiaomi компанияси куни кеча ўзининг янги – Mi Mix 2S флагманини тақдим этганидан хабарингиз бор. Шу модели чиққанидан сўнг у бутун дунё бўйлаб олдинги русумлардаги смартфонлари нархларини янада пасайтира бошлаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 2S флагмани тақдим қилинди

Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам Xiaomi смартфонлари арзонлаша бошлаганини мамнуният билан маълум қилмоқдамиз. Бугунги нархномамизда ушбу компаниянинг айрим смартфонларига, «ақлли» билагузук ҳамда смарт-соатларига сўмда белгиланган нархлар ўрин олган. Айтиш керакки, бу гаджетларнинг ҳар бирига тегишли муддатлик кафолат берилади.

1 йиллик кафолат муддатига эга смартфонлар:

  1. Redmi 5 Global 2/16 black, gold – 1 098 000 сўм
  2. Redmi 5 3/32 gold – 1 279 000 сўм
  3. Redmi 5 Global 3/32 black – 1 279 000 сўм
  4. Redmi 5+ 3/32 gold, black – 1 362 000 сўм
  5. Redmi 5+ 4/64 gold – 1 568 000 сўм
  6. Redmi 5+ 4/64 black – 1 593 000 сўм
  7. Redmi Note 5A 4/64 grey – 1 337 000 сўм
  8. Mi 5X MIUI 4/64 gold – 1 650 000 сўм
  9. Mi A1 Global 4/32 gold – 1 568 000 500 сўм
  10. Mi A1 Global 4/32 black – 1 609 000 сўм
  11. Mi A1 Global 4/64 gold – 1 650 000 сўм
  12. Mi A1 Global 4/64 black – 1 692 000 сўм
  13. Mi Max 2 4/64 gold – 1 815 000 сўм

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари кафолат шартларини билиб олинг ва Redmi 5 Plus видеотавсифини томоша қилинг!

1 ойлик кафолат муддатига эга турли қурилмалар:

  1. Amazfit Bip green, orange – 636 000 сўм
  2. Mi Band 2 Global – 248 000 сўм
  3. Mi Note 3 6/64 black – 2 599 000 сўм
  4. Mi Mix 2 Global 6/64 black – 3 713 000 сўм

ЎҚИНГ: Хушхабар: Тошкентда Xiaomi сервис маркази очилди!

«Хитойча Apple»нинг юқоридаги девайсларини шу нархларда нақд пулга харид қилиш учун, +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали «Terabayt.uz» сайти менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфони харидида кафолат талонига эътиборли бўлинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.