Яна бир илғор смартфон Note 8 билан бир кунда тақдим қилинади

Яна бир илғор смартфон Note 8 билан бир кунда тақдим қилинади

LG компаниясининг V30 ҳамда V30 Plus флагманлари жорий йилнинг 31 август куни тақдим этилиши тўғрисида ETNews нашри хабар бермоқда. Яъни, Samsung Galaxy Note 8 билан бир кунда яна бир кучли смартфон эътиборимизга ҳавола қилинади!

Смартфонлар 6 дюймли ён томонлари ромсиз, ост ва уст қисмида юпқа ромга эга, FullVision технологиясида тайёрланган OLED-дисплей, Qualcomm Snapdragon 835 ва 6 гигабайтли тезкор хотира билан таъминланади.  

Қуйидаги сурат компания томонидан эълон қилинган.

LG V30 флагманларига қўш сенсорли бош камера ҳамда симсиз қувват олиш технологиялари ўрнатилган. Смартфонлар корпуси чанг ва сув таъсиридан ҳимояланган бўлади.

LG V30'нинг такомиллашган "Plus" талқини 128 Гб доимий хотира ҳамда нисбатан кучли камера технологиясига эга бўлади.    

LG V30 Plus'даги камера оптик линзаси энг илғор -- f/1.6 ҳажмли бўлади. Ҳали бу қадар йирик апертурали смартфон бозорда йўқ ва у ёруғликни ҳозирги илғор камералардан кўра 25 фоизга яхшироқ ўтказади.

Компания дастурий таъминотга ҳам алоҳида эътибор қаратган. Энди тизимга кириш учун смартфон овозни ва юзни сканердан ўтказади. LG компаниясининг маълум қилишича, смартфондаги Android Trusted face функцияси автоматик тарзда ишга тушади, шунингдек Qualcomm Aqstic Voice UI овозли сканери текширувидан ўтиш учун ҳам 3-5 сўздан иборат таниш иборани айтиш керак бўлади.

V30 ҳамда V30 Plus аввалига Жанубий Корея бозорига $700 ҳамда $875 доллар баҳосида чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!