Яна бир мамлакат Telegram’ни блокламоқчи. Қани, уриниб кўрсин-чи!

  •   DiMaX
  •  1756
  •  02.05.2018 11:34

Яна бир мамлакат Telegram’ни блокламоқчи. Қани, уриниб кўрсин-чи!

Кейинги бир неча ҳафта мобайнида Россия Федерациясининг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати – Роскомнадзор мамлакат ҳудудида Telegram мессенжерини блоклашга киришган. Аммо унинг уринишлари акс натижа бераётганидан, бошқа кўплаб сайтлар ва сервислар ишламай қолса-да, Telegram ишлаётганидан хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: Роскомнадзор блоклади, Telegram эса янгиланди ва ҳамон ишлаяпти!

Россиядан кейин Эрон ҳукумати ҳам шунга ўхшаш қонун қабул қилди. Давлат раҳбарияти миллий хавфсизлик масалалари туфайли мамлакат ҳудудида Telegram’ни чеклашга ҳаракат қилмоқда.

Кейинги бир неча ой мобайнида Эронда амалдаги режимга қарши бир қатор норозилик акциялари уюштирилган. Ҳукумат вакилларининг фикрича, бу каби тадбирларни уюштиришда Telegram’дан фаол фойдаланиб келишмоқда. Шу боис улар мазкур мессенжерни таъқиқлаш йўли билан норозилик ҳаракатларининг олдини олишга интилишмоқда. Аммо бунинг қандай оқибатларга олиб келишини Россиядаги воқеа-ҳодисаларга қараб ҳам тахмин қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Павел Дуров: "Эртага кеч бўлиши мумкин!"

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!