Яна ҳужум: Google Play’да ўнлаб қалбаки банк иловалари фош бўлди

  •   Saroy
  •  562
  •  22.09.2018 15:34

Яна ҳужум: Google Play’да ўнлаб қалбаки  банк иловалари фош бўлди

ESET экспертлари  Google Play’да машҳур банк иловасининг навбатдаги қалбаки нусхасини фош этишди.  Фирибгарлар кўплаб дастурчиларнинг фаолиятини имитация қилишга уриниб кўришган, аммо илованинг аксарият жиҳатлари фирибгарлик устида битта гуруҳ ишлашганини исботлайди. Эҳтимол бир кибержиноятчи ишлагандир.

Натижада, бу йилги ёзда минглаб банк карталари ўғирланган, илованинг ўзи эса мингдан зиёд маротаба ўрнатилган экан.

Google Play’нинг қароқчиликка қарши дастури бу гал иш бермади: «ойнада» мураккаб лабиринтли кодлар қўлланилган, бу эса қароқчиларнинг юқори даражада усталигидан дарак беради.

ЎҚИНГ:Россия тижорат банки раҳбари хакерлар ўғирлаган 35 млн рублни беписандлик билан эълон қилди

Илованинг вазифаси битта. У ҳам бўлса, ўғирлик. Фойдаланувчи маълумотларни  ёки логин  ва поролни стандарт рўйхатдан ўтказиш шаклида киритса бўлди, шу заҳотиёқ улар фирибгарлар серверида пайдо бўлади.

Киберҳужум жабрдийдалари сифатида ҳозирча Янги Зеландия, Австралия, Буюкбритания, Швейцария ва Польша банк тизими фойдаланувчилари қайд этилди.  Австрияда   Bitpanda криптосервиси жабр кўрган. Аммо жиноятчилар ўз вақтида тўхтатиб қолинмаса, улар ушбу тизимда дунёнинг исталган мамлакати банк тизимига ҳужум уюштириши турган гап.

ЎҚИНГ:Эҳтиёт бўлинг: банк хакерлари ҳаракатда