Яндекс интеллектуал ёрдамчиси iPhone эгаларини ҳақорат қилди

  •   DiMaX
  •  1109
  •  11.10.2017 10:37

Яндекс интеллектуал ёрдамчиси iPhone эгаларини ҳақорат қилди

Яндекс компанияси ўзининг интеллектуал овозли ёрдамчиси – «Алиса»ни тақдим этганлигидан хабарингиз бор. Hi-Tech Mail.Ru таҳририяти у билан турли мавзуларда суҳбатлашиб кўрди ва у ҳақда айрим хулосаларни эълон қилди.

Маълум бўлишича, бу виртуал ёрдамчи ҳаёт ҳақида кўп ўйлар экан, дейилади хабарда. Энг қизиғи – бутун дунёда кўплаб кишилар жон-жаҳди билан интилувчи Apple смартфонлари – iPhone’ларнинг эгаларини у ҳақорат қилган.

Мана, ўзингиз бир кўринг-да: 

Булардан ташқари, Алиса билан турмуш тўғрисида, ишқ-муҳаббат ҳақида, носоғлом турмуш тарзи борасида ва мусиқа хусусида ҳам суҳбатлашишган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!