“Яндекс” уйингиздаги об-ҳавони олдиндан айтади

“Яндекс” уйингиздаги об-ҳавони олдиндан айтади

Аниқроғи, хонадонингиз ичидаги эмас, яшаб турган уйингиз атрофидаги об-ҳавони “Яндекс.Погода”  хизмати башорат қиладиган бўлди. Об-ҳаво башоратларини тузишда ишлатиладиган технология “Метеум” номини олди.

Об-ҳаво кўрсаткичини ҳисоблашда яқин-атрофдаги метеостанциялар маълумотлари билан бир қаторда, ҳаво ҳароратига билвосита таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳам эътиборга олинади. “Метеум” бошланғич маълумотларни анъанавий метеомодел ёрдамида қайта ишлайди. “Метеум” аниқлигини ошириш мақсадида жойдаги ҳақиқий ҳарорат билан ўз башоратини кунда 140 минг марта таққослаб туради.

Фойдаланувчи ҳар гал хизматга мурожаат қилганда об-ҳаво башорати янгиланиб тақдим этилади. Янги хизмат ҳозирча Россия минтақалари бўйича ишга туширилган бўлиб, келажакда сервис доираси кенгаяди.