Янги Apple iMac Pro имтиҳонда ҳайратланарли балл тўплади

Янги Apple iMac Pro имтиҳонда ҳайратланарли балл тўплади

Apple 2016 йилнинг 5 июнида тарихидаги «энг кучли стол компьютери» дея эътироф қилган iMac Pro’ни намойиш қилиниши ахборот технологиялари саноатида муҳим янгилик бўлган эди. Intel’нинг 18 ядроли 7-авлод Intel Xeon процессори девайснинг кучли жиҳатларидан бири бўлган.

Энди эса америкалик ишлаб чиқарувчи ундан ҳам кучли компьютерни тайёрлашга эришди. Тақдимоти кутилаётган Apple iMac Pro компьютерининг қанчалар самарадор платформага эгалиги намойиш этилган илк натижалар интернет тармоғида тарқалди.

Geekbench бенчмарки имтиҳонларидан ўтган 8 ядроли iMac Pro 23 536 балл тўплашга муваффақ бўлган. Бу эса янги гаджет iMac 5K компьютеридан 20% га кучли дегани. iMac Pro'нинг янада кучли 10 ядроли талқини эса деярли 36 000 балл тўплаб, шу вақтга қадар "энг зўр" бўлган Mac Pro'дан 41% яхшироқ натижа кўрсатган. Энг аҳамиятлиси, ҳали 18 ядроли iMac Pro ҳам бор. Фақат бу талқин ҳали имтиҳондан ўтказилмаган.

iMac Pro 8/10/18 ядроли Intel Xeon Skylake процессорларига эга бўлади. Унга энг кучли Radeon Pro Vega видеографика чипи ўрнатилади. Шунингдек, бу компьютерда 128 гигабайтли DDR4 хотира картаси ҳамда SSD-дисководлари ҳам бўлади. Бу инновациялар учун эса бор-йўғи 5 мингдан 17 минг долларгача маблағ тўлаш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча ёзда тақдим қилинган iMac Pro компьютерининг энг арзони, яъни 8 ядроли Intel Xeon процессори, Radeon Vega видеокартаси, 32 ГБ тезкор ва 1 ТБ доимий хотирага эга талқини 4999 доллардан бошлаб сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!